вторник, 25 декабря 2018 г.

ФИНЖОН ВА ҚАҲВА

Мана шундай бошқотирмалар кишини фиклашга ундайди. Айниқса, асаблар таранглашган пайтда ишдан бироз бўлса-да чалғиш эвазига кайфиятингиз ўз-ўзидан кўтарилади. Бундай мисоллар билан кундалик ҳаётингизда ҳам кўп дуч келишингиз сир эмас. Мисол учун қайси йўлдан юрсангиз, манзилингиз томон тезроқ етиб олишингизни биласиз. Вақтни чамалашни ўрганасиз. Инсон учун энг бебабо нарса ўзи бу вақтдир. Ундан унумли ва мақсадли фойдаланинг.☺☺☺☺

ALIFBODAGI O`ZGARISHLAR QIYINMI?


ҒОЛИБЛИК МУБОРАК!

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан ўтказилган "Нафосат 2018" кўрик-танловида Гулистон шаҳридаги "Боғишамол" МФЙда яшовчи Малика Кучалиева ғолиб бўлди. Унга махсус диплом ҳамда тикув машинаси совға қилинди.

пятница, 21 декабря 2018 г.

«МЕНДАН КЕТГУНЧА, ЭГАСИГА ЕТГУНЧА»МИ?

Мамлакатимизда аҳоли фаровонлигини яхшилаш, одамларни уй-жой билан таъминлашга катта эътибор берилаётганлиги натижасида миллионлаб фуқароларимиз янги турар жойларга эга бўлмоқдалар. Қишлоқ туманларида Президентимиз лойиҳалари асосида барпо этилаётган янги уй-жойлардаги шарт-шароитлар шаҳардагидан қолишмайди. Тошкент, Самарқанд, Андижон, Фарғона вилоятларида янгитдан бунёд этилган массивлар, равон кўчалар, янги уй жойлар олдида қурилган мактаб, қишлоқ врачлик пунктлари, аҳолига сервис хизмати кўрсатиш шохобчаларини кўриб, ҳавасингиз келади. Бундай уйларда бир умр ҳузур қилиб яшаса бўлади.

вторник, 18 декабря 2018 г.

СОЗЛАРГА ОШУФТА ДИЛ

Президентимиз ташаббуси билан таъсис этилган “Мард ўғлон” Давлат мукофотининг илк эгаларига 30 июнь – Ёшлар кунида тантанали топширилди. Вилоятимизда икки нафар йигит мана шу нуфузли мукофотга сазовор ноил бўлди. Улардан бири Одилхўжа Қаюмхўжаевдир. У 2008 йили Тошкент шаҳрида анъанавий хонандалик бўйича ўтказилган Муҳиддин Қориёқубов номидаги республика кўрик-танловида олий ўринни, 2013 йил Тошкент шаҳрида ўтказилган ёш ижрочиларнинг республика кўрик-танловида 3-ўринни эгаллаган. 2014 йили Санкт-Петербург шаҳрида анъанавий созандалик бўйича ўтказилган “Балтийский берег” халқаро танловида фахрли 1-ўринни, 2015 йили “Созлар навоси” республика танловида бош совринни қўлган киритган.

УВОЛ БЎЛАЁГАН УШОҚЛАР

Эрта тонгдан тандирдан узилган бир жуфт нонни кафтларим орасида қўяман. Бунчалар ҳам қайноқ бўлмаса, худди она меҳридек! Ноннинг иси димоғимга урилади, ҳидига сармаст бўламан. Бободеҳқонларимизнинг пешона териси эвазига бош кўтарган буғдой пояси тегирмонда янчилиб, унга айланади, хамир қорилиб, нон ёпилади. Сўнгра кўриб турганингиздек, дастурхонни зийнатлантиради.

суббота, 15 декабря 2018 г.

ҚАТРАЛАР

ҚАРҒИШ УРГАН УЙ
Бу хонадонда ким яшаса ҳам сира тинчлик бўлмайди. Тундан то тонггача бақир-чақир, тўс-тўполон. Бирон тун йўқки, осуда ўтса. Кўп қаватли уйда яшовчи бир отахон бу ҳолатни кузата туриб шундай деди:
- Бундан ўн йиллар илгари айни баҳор палласида мусича шу хонадон деворига туташиб ўсган чирмовгулга ин қурганди. Полапонлари бирин-кетин тухумларни ёриб чиқиб, чуғур-чуғури оламни тутарди. Хонадон эгаси Зокир тонг отгандан қуёш ботгунига қадар тинчлик бермаяпти булар, деб тунда чирмовгулни чопиб ташлади. Мусичанинг ини бузилди, полапонлари эса ҳалок бўлди. Шу-шу, бу хонадонда тунда тинчлик йўқ: қарғиш олган уйга ўхшаб қолган.

“МАҚСАДИМ САРИ ИНТИЛАМАН”

Севара Абдуллаева 2003 йил 14 январда Гулистон туманидаги Деҳқонобод шаҳарчасида таваллуд топган. Бадиий ижодга ҳавасманд ҳолда улғаяётган қаҳрамонимиз 10 ёшидан буён шеърлар ёза бошлаган. Унинг шеърлари “Давр ёшлари”, “Гулистон ҳаёти”  газеталарида чоп этилган. “Камалак юлдузлари” республика фестивалининг лауреати бўлган Севаранинг “Бокира туйғулар” ва “Оппоқ орзулар” каби назмий тўпламлари нашрдан чиққан. Қуйида сиз у билан яқиндан танишиш асносида ижодидан баҳраманд бўласиз.

пятница, 14 декабря 2018 г.

УЗИЛМАГАН РИШТА (ҳикоя)

Чарос онасининг бевақт ўлимидан сўнг опаларига анчайин суяниб қолди. Катта опаси Дилобар оилали, онда-сонда бўлса-да, синглилларидан ҳол-аҳвол сўраб туради. Ўзи табиатан у камгап ва тортинчоқ. Шунинг учун оилавий давраларда ҳам унинг бор ё йўқлиги деярли сезилмайди. Дилобардан кейинги синглиси Ҳуснияда ҳали турмушга чиқмаган. Олийгоҳни тамомлаб, коллежда дарс бермоқда. Чарос оиланинг кенжатой қизи бўлганлиги учунми, эркатой ва шаддод қиз бўлиб улғайди. Шундай бўлса-да, онасидан сўнг унинг эркаликлари ўз-ўзидан қолиб кетди. Коллежни тамомлагач, уни Ҳуснияда опаси ўз ёнига олиб, ишга жойлади. Шу-шу, улар ўтирса ҳам, турса ҳам бир-биридан ажралмайдиган бўлишди. Орадан икки йил ўтиб, бу опаси ҳам куёвга узатиладиган бўлди. Аввалига Ҳусния синглисини кўзи қиймай, келган совчиларга рад жавобини бераверди. Чарос опаси билан гаплашиб, уни кўндиришга уринди:

“СЕВИНЧ” БАҒРИДА СЕВИНЧЛАР БАРДАВОМ

Гулистон шаҳридаги “Севинч” – хорижий тилларга ихтисослаштирилган нодавлат мактабгача таълим муассасаси шу йилнинг кўкламида ўз фаолиятини бошлаган бўлса-да, янги ўқув йилида мактабгача тайёрлов гуруҳининг 27 нафар илк қалдирғочлари 1-синфга қадам қўйишга улгуришди. Муассасанинг мўлжалдаги 130 ўринли жойлари аллақачон болажонлар билан тўлган. Айни пайтда 17 нафар ходим бу ерда фаолият юритишмоқда. Уларнинг 6 нафарини олий маълумотли, ўз касбини сидқидилдан севувчи мутахассилар ташкил этади.

БАРМОҚЛАРИ МЎЪЖИЗА ЯРАТАДИ

Нозик жуссаси билан тикув машинаси қаршисида ўтириб, болалар кийимини тикаётган Мадинани кузата туриб, чеварнинг сири унинг бармоқларида эканлигига яна бир бор инондик. Аслида унда онасидан ўтган туғма иқтидор ҳам бор. Ўқувчилик йиллариданоқ тикув машинасининг “тили”ни ўрганишга астойдил киришган лавҳамиз қаҳрамони Мадина Кенжаева бугун якка тартибдаги тадбиркор сифатида фаолиятини йўлга қўйди.  Бу борада эса унга “Ёшлар – келажагимиз” Давлат дастури асосида 5 йилга мўлжалланган йиллик 7 фоизли имтиёзли кредит маблағлари мадад бўлди. Банк томонидан ажратилган 27 миллион 645 минг сўм эвазига у 6 та замонавий тикув машинаси, рашма, аверлок, 2 та бичиш столи, 15 та стул ва бошқа керакли анжомларни шаҳримиз дўконларининг биридан буюртма асосида харид қилди. Гулистон компьютер ва ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи раҳбарияти билан минимал қийматдаги ижара шартномасини тузиб, ўқувчилар турар жойидан шинамгина хонага эга бўлди. Хонани таъмирдан чиқариб, янги эшик, ром ва темир панжара ўрнатганидан сўнг чеварчилик асбоб-ускуналарини жойлади. Қарабсизки, унинг болаликдаги орзусининг бир қисми рўйёбга чиқди. Эндиликда мижозларга бир-биридан чиройли бежирим либослару бошқа буюртмаларни сўнгги русумдаги тикув машиналарида тикмоқда.

МУСИҚАЛИ МАЖЛИСХОНА

—Ўртоқлар,  ғалла экишда ҳамон итнинг орқа оёғига айланиб турибмиз. Ишлар пачава!.. — минбардаги нотиқнинг нутқини скрипканинг майин овози бўлиб қўйди. Нотиқ истамайгина пешонасидаги терни рўмолчаси билан артаркан атрофга олазарак қаради.—Мусиқа қаердан келаяпти? Мен нима дейман, қўбизим нима дейди? Ҳозир қулоғимга скрипка тугул капгир овози ҳам ёқмайди. Қобилбой, мажлисни бузаётганларни тезда топиб келинг! Би-и-р танобини тортиб қўяйлик. Туманда биринчи раҳбар бўлатуриб, мазах қилишларига йўл қўймайман! Онасини Учқўрғондан кўрсатаман ўша бемазани! — раҳбар қўллари билан минбарни муштлаган эди, аллақандай ёқимсиз овоз чиқди.
Бошлиқнинг гапидан таъсирланган Қобилбой гавдасини эгган кўйи икки қўлини кўксига қўйганча залдан шахд-шиддат билан чиқиб кетди. Орадан бир-икки дақиқа ўтар-ўтмай, мусиқа садоси тинди. Зални аллақандай мунгли сукунат қоплади. Эшик очилиб, Қобилбой билан бирга пўрим кийинган бир киши кириб келди.

четверг, 13 декабря 2018 г.

ТАСКИН (ҳикоя)

Юлдузнинг бир томчи кўз ёши дафтарга ёзилган ёзув устига тушганида ручканинг сиёғи ёйилиб кетди. У дафтарнинг нам бўлган варағини қуритмоқчи бўлиб, қўлига олди. Лекин ўша томчининг ёнига яна иккита томчи келиб тушди. Энди  у кўзларидан шашқатор бўлиб оқаётган ёшларни тўхтата олмас, бунинг учун унинг иродаси етмасди. Қиз  дафтарни қуритишга ортиқ уринмас, чунки бошини стол устига қўйганча йиғлаётган эди. Кўнгил озорлиги ёнида дафтардаги ёзувлар бўялиб кетса нима бўлипти? Нари борса, янги дафтар сотиб олиб, икки ойдан буён машғулотларда ёзганларини қайта кўчирса, аслидай бўлади-қолади. Кошки ўксик кўнглига ҳам таскин чораси топилса, бир эмас, ўн дафтарни қайта кўчиришга рози эди у.

ЎЗИМИЗДАН ЯНА ГРОССМЕЙСТЕРЛАР ЧИҚАДИМИ?

Спортнинг зеҳнни чархловчи шахмат тури — бугунги кунга келиб, кўплаб ўз мухлисларини топди. 64 катакли шахмат тахтаси устида ҳаракатланадиган оқ ва қора доналар рақибларни ҳам, томошабинларни ҳам мушоҳадага чорлайди. Вилоятимизнинг ўзига хос шахмат мактаби тарбияланувчиларининг эришаётган ютуқлари нафақат республикамизда, балки дунёда ҳам ўз ўрнини эгаллаб бораётганидан ғурурланамиз, албатта. Хусусан, боёвутлик ёш шахматчи Сарвиноз Қурбонбоеванинг халқаро гроссмейстер мақомига эришганлигидан кўнглимиз фахр туйғусини туяди. Нуфузли мусобақаларда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишни мақсад қилиб, чемпионлар ортидан эргашаётган навқирон авлод вакилларининг сони ортаётганлиги ҳам бежиз эмас, албатта.

БИР УЙ-ЖОЙГА ИККИ КИШИ ДАЪВОГАР. УЛАРНИНГ ҚАЙ БИРИ ҲАҚ?

Ўтган асрнинг 60-йиллари Мирза воҳасини ўзлаштириш мамлакат миқёсидаги катта «фронт»га айланди. Чўл ўзлаштиришга Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан кўнгиллилар кела бошладилар. Шундай кўнгиллилар сафида Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида яшовчи Мамасидиқ Абдухалиқов ҳам бор эди. Янги оила Оқолтин туманининг Сардоба қўрғонига келиб жойлашди. Мамасидиқ ака механизаторлик касбини ардоқлаб, шу ерда ҳурмат-эътибор топди, туп отиб, палак ёзди. Кўз ўнгида фарзандлари – Марип, Ориф ва Йўлдош камол топди. Улар бир умр сирдарёликка айланиб қолдилар.

МАТБУОТГА РАҒБАТ ВА ЭЪТИБОР

Бошланғич синфда ўқиб юрган кезларимизда мактаб кутубхонасида “Ғунча”, “Гулхан” журналларини кўриб қолиб, уйимдагиларга шу нашрларга обуна бўлишларини сўраганман. Журналлар ойда бир маротаба чиқар ва почтачи уйимизга олиб келишини интиқлик билан кутардим. Бир кечада журналларнинг ҳамма саҳифаларини бирма-бир ўқиб чиқардим. Ҳатто журналларнинг ўша йиллардаги тахлами ҳали-ҳануз уйимизда сақланаётганлиги матбуотга бўлган меҳрим туфайли, деб биламан. Бир йиллик обуна пулини тўлашимга қарамай, еттинчи ё саккизинчи ойдан кейин почтачи журналларни келтирмай қўярди.

среда, 12 декабря 2018 г.

ТАБРИКЛАЙМИЗ, МАДИНАБОНУ!

Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори сирдарёлик Мадинабону Мамировага бу йил муваффақиятларга бой бўлди, десак муболаға бўлмас. Куни кеча у Маданият вазирлиги томонидан ўтказилган "Ягонасан, муқаддас Ватан!" республика кўрик-танловининг якуний босқичида 2-ўринни эгаллаб, 3 700 000  сўм пул мукофоти соҳибаси бўлди.
— Таассуротларим аъло даражада, - дейди Мадинабону Мамирова. — Кўрик-танловда анъанавий хонандалик йўналиши бўйича янги "Чаманистоним" номли таронам билан қатнашдим. Қўшиғим илиқ кутиб олинганидан мамнунман.
Шаҳло

МУВАФФАҚИЯТ МУБОРАК, ГУЛНОЗ!

Яқинда пойтахтимиздаги Ёшлар пресс-клубида 30 ёшгача бўлган ижодкор йигит-қизлар жам бўлишди. Сабаби яқиндагина “Ёшлар тарбиясига ижобий таъсир кўрсатадиган қисқа метражли фильмлар ва видеороликлар”, “Изҳор” миллий руҳдаги шеър ва ҳикоялар, “Ёш қўшиқ ижрочилари” республика танловлари эълон қилинган бўлиб, ҳакамлар ҳайъати томонидан ижодий ишлар ўрганиб чиқиб, ғолиблар аниқланди. Шу куни танлов ғолибларини тантанали тақдирлаш ҳамда “Ёшлар кутубхонаси” лойиҳасининг тақдимот маросимлари  бўлиб ўтди. 

ЎГАЙ МАКТАБ (ФЕЛЬЕТОН)

«Ўгай» сўзи ҳар қандай эшитган қулоққа қиш чилласининг совуқ шамолидек ёмон таъсир кўрсатаркан. Тўғри-да!  Сирдарё шаҳрида ўзини ўгайдек ҳис қилаётган бир мактаб бормиш. Шаҳарнинг қоқ марказида жойлашганмиш, деган гаплар қулоғимизга чалиндию ҳудудга йўл олдик. Ўгай, деб маломат қилишга шошилманг, дейсизми?! Бу гапингизда ҳам жон борга ўхшайди. Ўзингиз айтинг, мактаб туман халқ таълими бўлими билан девордармиён қўшни бўлса, ўқувчиларнинг овози туман ҳокимлигига эшитилиб турса, ўгай деб бўладими? Аслида туман ҳокимлиги, бошқа мутасадди ташкилотлар бу мактабга ўгай кўз билан қараганлиги боис муаммолар болалаб кетганлиги эса аччиқ ҳақиқатдир. Нафсиламрини айтганда, уларни ечишга мактаб маъмуриятининг қўли калталик қилаяпти.

“ТИЛ БИЛСАК, БИЗНИ ДУНЁ ТАНИЙДИ”


 Яхши ният билан ҳаракат қилган инсон ўз муродига етади. Мутафаккирлар: “Ҳар тонг уйғонганингда олдингда икки йўл бўлади: орзуларга берилиб уйқуни давом эттириш ёки уйғониб, ўша орзуларнинг кетидан қувиш”, дейишган. Демак, маъқул қарорни қабул қилиш кишининг ўзига боғлиқ экан. Суҳбатдошимиз Мадина Суннатова эса иккинчи йўлдан адашмай кетаётган умидли ёшларимиздан бири. У айни пайтда вилоят хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 10-синфида таҳсил олмоқда. Француз тилига иштиёқи баланд бўлган Мадина яқинда республика I ўқувчи-қизлар саммитида (‘‘Girls development summit 2018’’) муваффақиятли иштироки учун Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг сертификати билан тақдирланди.

«2»НИ КИМГА ҚЎЙИШ КЕРАК?

Барча фанлардан «4» ва «5» баҳоларга ўқийдиган Донохонни нима жин урди?! Бориб-бориб она тилидан олинган назорат ишдан «2» олиб ўтирса! Бўлиши мумкин эмас! Юз берган нохуш воқеадан дарди дунё-си қоронғилашиб кетди. Ўқитувчисининг танбеҳи эса дард устига чипқон бўлди. Синфдошларининг олдида шолғомдай қизариб кетганини айтмайсизми!? Нима эмиш: у «хуш келибсиз», «маҳсулот», «харид», «шохобча» сўзларини тўғри ёзолмаган эмиш. «Номаъқулнинг нонини ебсиз!» аламини ичида шундай сўзлар билан ифодалади у. Ўқитувчисининг назорат ишдаги мазкур сўзларни қизил қаламда кўрга ҳассадай қилиб тузатиб қўйганлиги ўлганнинг устига тепган бўлди. Ахир, бу сўзларнинг ёзилишини кўча-кўйда кўравериб, ёд бўлиб кетган бўлса. «Ҳуш келибсиз», «махсулот», «ҳарид», «шаҳобча» деб ёзилган сўзларнинг нимаси хато? Мен ҳали устозимга ҳақлигимни кўрсатиб қўяман!

ШАШКАМИЗ ШАҲЗОДАСИ

Кейинги йилларда ёшларимизнинг салоҳияти «ярқ» этиб кўзга ташланди. Бу нарса айниқса, спорт соҳасида яққол ўз тажассумини топди. Чунки спорт мамлакат ва миллатни дунёга жуда тез танитади. Илгарилари бирорта халқаро мусобақага отланмоқчи бўлган спортчи рухсат тегармикин, дея Москванинг қоши-қовоғига қараб турарди. Ана шу тариқа қанчадан-қанча иқтидорли спортчиларимиз Тўйтепадан нарига ўтолмай ўз фаолиятларини тугатишгани бор гап.



МУТОЛАА АҚЛНИ ЧАРХЛАЙДИ

«Ўқимоқ — энг яхши билим олишдир», деган эди улуғ рус шоири Александр Пушкин. Ақлли инсон мутолаа қилмасдан туриб тўлақонли маълумот олиб бўлмаслигини яхши билади. Китоб ўқимаган киши юксак дидли, маданиятли ва дунёқараши кенг одам бўла олмаслиги шубҳасиз. Бироқ, таассуфлар бўлсинки, бизнинг янги асримизда мутолаага эътибор анча сусайиб кетди. Интернет асрида матн иккинчи даражали бўлиб қолди ва фото, стикер ҳамда смайликлар кўпчиликнинг диққат марказини забт этди. Улар инсоннинг ҳис-туйғулари ва ҳолатини намоён қилади, ҳарфларсиз тасвирлар жамиятга, шунингдек, асосан ёшларга маъқул бўлади.

ШУКРОНАЛИК

Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг бевосита сайъ-ҳаракатлари натижасида 1991 йил 31 августда мамлакатимиз ўз мустақиллигига эришди. Ислом Абуғаниевич мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ “халқим учун керак бўлса, жонимни бераман, дея  юрт фаровонлиги ва равнақи, эл дастурхонининг тўкин-сочинлиги учун бор куч-қувватини сафарбар этди. Биринчи Президентимиз томонидан бошланган ана шундай хайрли ва  эзгу ниятли ишлар бугун  у киши орзулаганидан зиёд давом этаётганига гувоҳмиз. Давлтимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Биринчи Президент бошлаган барча  хайрли ишларнинг ёрқин давомчиси ва янгича турмуш тарзини янгича тафаккур ва кўтаринкилик билан давом эттирмоқдаки бу сиёсатдан  халқимиз бениҳоя мамнун ва рози. Республикамиз бўйлаб амалга оширилаётган “Обод қишлоқ” дастури кишиларнинг фаровон турмуш тарзини таъминланишига хизмат қилиб, уларнинг кайфиятини кўтармоқда, яшашга, меҳнат қилишга қизиқишини оширмоқда.

МУСТАҚИЛЛИК ТЕНГДОШИМАН

Болалигида ҳарбий бўлишни орзу қилмаган ўғил бола бўлмаса керак. Мен ҳам шунга ҳавасманд бўлиб улғайдим. Коллежни тамомлагач, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институтига ўқишга кирдим. Таҳсилни муваффақиятли тугатиб, ўзим туғилиб-ўсган Қарши шаҳридаги умумтаълим мактабида икки йил жисмоний тарбия фанидан ўқувчиларга дарс бердим. Бироқ, кўнглимдаги ҳарбий бўлиш иштиёқи сира менга тинч бермасди. Кўча-кўйда ёки зангори экран орқали ҳарбий либосдагиларни кўрсам, ҳаловатим йўқоларди. Шу сабабдан ҳарбий бўлишга қатъий қарор қилдим. Жорий йилнинг 1 июлидан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясида оддий аскар сифадида фаолиятимни бошладим. Ватан сарҳадларини ҳимоя қилишдек масъулиятли ишда ҳар доим ҳушёр ва сергак тураман. Зеро, юрт тинч, осмонимиз мусаффолигини сақлаш биз – аскарларнинг бурчимиздир. Худо хоҳласа, ота-оналаримиз,  Юртбошимиз истагандек мард ва жасур ҳарбий бўлиб етишишга ваъда бераман.
Мустақил юрт фарзандиман. Истиқлол берган неъматларидан баҳра олиб, баркамол шахс бўлиб вояга етдим. Энди унга жавобан, хизматига шайлигимдан хурсандман. Юртимиз байроғи ҳамиша ҳирпирасин! 
Бекжон ДАВРОНОВ,
оддий аскар. 

УЗЛУКСИЗ ИЗЛАНИШЛАР НАТИЖАСИ

Лобархон Болтабоеванинг бошига бахт қуши қўнди, десак, адашмаган бўламиз. Унинг олий таълим муассасасига ўқишга кириш орзуси бешинчи йилга келиб, тест синовларисиз ва касбий (ижодий) имтиҳонларсиз муддатидан олдин амалга ошадиган бўлди. Албатта, у бундай натижага осонликча эришгани йўқ. Ёшлар етакчисининг тинимсиз саъй-ҳаракатлари, ўз устида ишлаши, ташаббускорлиги, соҳада қўлга киритаётган ютуқлари Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан беэътибор қолмади. Натижада у Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги “Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоларига олий таълим муассасаларига киришда имтиёзлар бериш тўғрисида”ги 914-сонли қарорига мувофиқ олий таълим муассасасига кириш тавсияномасига эга бўлиб, у Гулистон давлат университетининг Педагогика факультетига давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинди.

“МОМО ЕР” САҲНАДА

Вилоят мусиқади драма театри ижодий жамоаси Чингиз Айтматовнинг “Сомон йўли” асари асосида “Момо Ер” спектаклини саҳналаштириш ишларига  киришган эди.  Янги саҳна асари қисқа муддат ичида тайёр бўлди.

«ҲАММАСИ ЎЗГАЧА БЎЛДИ…»

Хорватиянинг Загреб шаҳрида спорт курашлари бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионатда Гулистон олимпия захиралари коллежининг 2-босқич ўқувчиси, гулистонлик Жамшид Маъруфов эркин кураш тури бўйича иштирок этиб, диёримизга олтин медални қўлга киритди. 16 ёшли спортчининг бу ғалабасидан сўнг унинг исми тарих саҳифаларида муҳрланадиган бўлди. Сабаби 1998 йилда мазкур мусобақада ёш ўсмир Дилшод Мансуров олтин медални қўлга киритганидан сўнг эркин кураш бўйича ўсмирларимиз жаҳон чемпионатида фахрли 1-ўринни эгаллай олишмаганди. Орадан 20 йил вақт ўтиб, суҳбатдошимиз Жамшид Маъруфов бу натижани қайта янгилашга мушарраф бўлди.

ГИЁҲВАНДЛИК – ҲАЁТ КУШАНДАСИ

Гиёҳвандлик бутун дунё жамоатчилигини ташвишга солаётган муаммо саналади. Гиёҳ­вандлик жамият учун хатарли оқибатларни келтириб чиқаради. Миллат генофондининг бузилишига олиб келади. Шу боис мамлакатимизда гиёҳвандлик муаммосининг олдини олиш ва унга қарши курашнинг ўзига хос жиноий-ҳуқуқий таъсир чоралари ишлаб чиқилган. Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш билан боғлиқ жиноятларнинг асосий қисми Ўзбекистон Жиноят кодексининг 273-моддасида кўрсатилган жиноятларга тўғри келади.

среда, 28 февраля 2018 г.

ҚИЗЛАРГА “SPARK” АВТОМОБИЛИ

Президентимизнинг 2017 йил 18 июлдаги "Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига асосанилк маротаба "Ёш китобхон" танловининг республика босқичи ўтказилди. Унда маҳаллий ва ҳудудий босқичлардан муваффақиятли ўтган йигит-қизлар Президентимизнинг совғаси - "Spark" автомобилини қўлга киритиш учун билимларини синовдан ўтказдилар. Республика босқичи беллашувларида вилоятимиз вакили, Мирзаобод туманидаги 15-мактаб ўқувчиси Ёрқинжон Ҳайитбоев ҳам иштирок этди.
14 ёшдан 19 ёшгача бўлган ўқувчилар "Маънавий-маърифий китоблар билимдони", "Бадиий китоблар билимдони, "Мен севган адиб", "Шеърият" каби шартларга кўра      100 балли тизим асосида баҳоланди.
Якуний натижаларга кўра, самарқандлик Моҳинисо Шомуродова 252.25 балл тўплаб, "Spark" автомобилига эга чиқди. Хоразмлик имконияти чекланган Умиджон Қутлимуродов эса 245 балл жамғариб, компьютер жамланмаси, моноблок ва принтерни қўлга киритди. Бухоролик Нодира Миродуллаева 221.75 балл йиғиб, 200 дона китоб тўпламига лойиқ топилди.
20 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидаги баҳслар ҳам мунозараларга бой тарзда кечди. 
Танлов натижаларига кўра, фарғоналик Шарофатхон Исмоилова 270.05 балл билан 1-ўринни эгаллаб, иккинчи "Spark" автомобилини қўлга киритди. Қашқадарёлик Абдилазиз Қурбонов 217.75 балл билан 2-поғонани эгаллади ва унга компьютер жамланмаси, моноблок ва принтери совға қилинди. Тошкент шаҳридан Сарвиноз Саксонова эса 200 балл жамғариб, шахсий  кутубхонасини 200 дона китоб тўплами билан бойитди.
Билимдон ва китобхон тенгдошлардан ўрнак олсак арзийди. Қани, ўзингизни синаб кўринг, ким қанча китоб ўқиб, билимини бойитаолади.

Шаҳло АБДУСАИДОВА

ЎЗИМИЗНИНГ “КУМУШБИБИ” ҚЎҒИРЧОҚ

Жиянимнинг туғилган кунига катта қўғирчоқ ҳадя қилишни ният қилиб, шаҳримиздаги ўйинчоқ дўконлари томон йўл олдим. Дўконларда бир-биридан фарқ қилувчи турли хил катта кичикликдаги қўғирчоқларни кўздан кечирар эканман, ишбилармон тадбиркорларнинг уддабуронлигига қойил қолдим. Бироқ, миллий қўғирчоқлар ўрнига ғарбона кўринишдагилари кўплиги дилимни сиёҳ қилди. Ҳатто “Камолахон” номли қўғирчоқнинг ҳам сочлари сап-сариқ. Шунақаси ҳам бўлар экан: номи ўзбекча, қиёфаси европача. Сотувчилардан сочи ва қош-кўзи қора қўғирчоқ сўрасам, елка қизишдан нарига ўтишмади. Миллий қўғирчоқ тополмасдан  уйга  қайтдим...

МАСЛАҲАТЧИЛАР БЕЛЛАШДИЛАР

Гулистон шаҳридаги 1-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида “Энг фаол кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчи” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими ҳамда Фуқарорларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят Кенгаши ҳамкорликда ташкил этилган мазкур кўрик-танловда туман-шаҳар саралаш босқичларидан муваффақиятли ўтган 11 нафар иштирокчи ўзаро белашди.

ЛОҚАЙД БЎЛМАЙЛИК

Шаҳар бўйлаб ҳаракатланаётган транспорт воситаларининг бирига чиқдим. Манзилга етгунимга қадар кетадиган ўн-ўн беш дақиқалик вақтимдан унумли фойдаланиш мақсадида янги харид қилган газетани қўлимга олиб, ўқий бошладим. Одатим шунақа, янги газетани чанқаган одамдек варақлайман. Ёнимда ўтирган аёл менга қарата гап қотди:

ДЎППИ КИЯМИЗ!

Ижтимоий тармоқларнинг салбий томонлари ҳақида кўп гапирилади. Бир ёмоннинг бир яхшиси бор, деганларидек, ёшларнинг навбатдаги акцияси қизиқарли кечди. Ноанъанавий #дўппи киямиз, #дўппи, #doppikiyamiz, #dõppi, #doppi ҳештегларида дўппи кийишга чорлов кўпчилик фойдаланувчиларнинг қизиқишларига сабаб бўлди. Тез орада бу чақирув елдек учиб, барча вилоятларимизни, ҳатто хориждаги юртдошларимизни ҳам бефарқ қолдирмади. Фойдаланувчилар дўппи кийган расмларини жойлар экан, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидовнинг қуйидаги сатрларни ёзиб қолдиришган:
Қайга бормай бошда дўппим,
Ғоз юрарман, гердайиб.
Олам узра номи кетган,
Ўзбекистон, ўзбегим.

КИМНИНГ ТЎЙИ ЧИРОЙЛИ?

Халқимизда “топганинг тўйларга буюрсин”, деган ажойиб нақл бор. Дарвоқе, ўзбекнинг  ҳар куни, ҳар куни тантана. Яқинда бир танишимизнинг яхши ният билан қилган тўйига бордик. Никоҳ базмида хонандалар галма-гал шўх қўшиқ айтиб, даврани қиздиргандан-қиздиришарди. Кутилмаганда тўйхонада чироқ ўчиб қолди. Гурра-гурра рақсга тушаётганлар  жой-жойига тарқалишди. Аллақандай сокинлик ҳукм суриб қолганида доиранинг жаранги ҳамманинг эътиборини тортди. Ана энди томошани кўринг, ёши каттароқ онахонлар доира оҳангига мос ҳолда рақсга тушиб кетишди. Миллий қўшиқлар доира жўрлигидан янграб даврага бошқача руҳ бағишлагандек бўлди. Бояги алатаъсир ҳолатдан фарқли ўлароқ, даврага  файз киргандек бўлди, назаримда. Минг қилсаям ўзимизнинг доирага, жонли овоздаги қўшиқларимизга тенг келадигани йўқ-да, деган фикр кечди кўнглимдан.

ҲУҚУҚИЙ САВОДХОНЛИК ЙЎЛИДА

Инсонлар онгига бошқа маданият турлари каби ҳуқуқий маданият ҳам сингиб бормоқда. Ҳуқуқ тарғибот идоралари ходимлари аҳоли орасида мунтазам равишда янги қонунлар ҳақида тушунчалар беришмоқда. Яқинда Гулистон давлат университетининг катта мажлислар залида ўтказилган семинар ҳам ана шулар жумласидандир.

ОГОҲЛИК ТИНЧЛИГИМИЗ ПОЙДЕВОРИДИР

Инсон учун энг бебаҳо бойлик тинчлик ҳисобланади. Ҳаттоки, қушлар ҳам  тинч бўлган хонадонларнинг берган насибасини ейди. Баҳор элчиси – қалдирғоч, мусичалар ҳам осойишта жойдан ўзларига ин қуришади. Қушлар оламидаги бундай фазилатни кўриб айрим диний оқимлар ташаббускорлари ҳақида ўйланиб қоласиз. Афсуски, дунёни жиддий хавф-хатарга солаётган диний экстремизим, терроризмнинг содир бўлишида айрим ёшларимиз ҳам билиб-билмай аралашиб қолаётгани дилимизни сиёҳ қилмоқда.

“ЭНДИ ШИЖОАТ БИЛАН ИШЛАЙМИЗ”

Сирдарё вилоят Фермерлар Кенгаши фаоллар залида Президентимизнинг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони мазмун-моҳиятини кенг тарғиб этиш мақсадида ўқув-семинар бўлиб ўтди. Унда вилоятдаги хотин-қизлар қўмиталари раислари, ФҲДЁ мудиралари, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Кенгаши раисларининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий  масалалар бўйича ўринбосарлари, “Оила илмий-амалий маркази ҳамда уларнинг заҳира кадрлари иштирок этдилар.
Семинарни вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилфуза Ўролова бошқариб борди.
– Фармон ижросини таъминлаш ҳар биримизнинг елкамизга катта масъулият юклайди, – деди ўз нутқида Д.Ўролова. – Эндиликда опа-сингилларимизнинг муаммоларини бартараф этишимиз, уларнинг турмушини енгиллатиш йўлида фидойилик билан ишлашимиз талаб этилади. Фармонда хотин-қизларимизнинг бандлигини таъминлашимиз, оилавий ва хусусий тадбиркорликларини, ҳунармандчиликларини ривожлантиришда амалий чораларни амалга оширишимиз кўзда тутилган. Шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик профилактикасини самарали ташкил этишда, уларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишда, маънавий-ахлоқий қадриятларимизни мустаҳкамлаш ишларида шахсан жавобгарликни белгиланди. 
Шунингдек, Хотин-қизлар қўмиталари фаолияти самарадорлигини ошириш, ҳар бир оила, айниқса, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар билан индивидуал иш олиб бориш, оила институтини мустаҳкамлаш, бу борада мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигини кучайтириш юзасидан фармонда белгиланган муҳим вазифалар хусусида маърузалар тингланди.

Семинар сўнгида иштирокчилар ўзларининг таклиф ва фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. 

ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ САМАРАДОРЛИГИ – БОШ ОМИЛ

Сирдарё саноат касб-ҳунар коллежида “Таълим муассасасида таълим-тарбия жараёнини ташкил этилганлиги, раҳбар ва раҳбар ўринбосарларнинг иш фаолиятини ўрганиш” мавзусида амалий семинар ўтказилди.  Унда вилоятимиздаги барча касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларининг директорлари, маънавий-маърифий ишлар ҳамда касбий таълим бўйича директор ўринбосарлари иштирок этдилар.
Семинарда “Энг яхши касб-ҳунар таълими муассасаси” сифатида Сирдарё саноат касб-ҳунар коллежида амалга оширилаётган самарали ишлар бошқа таълим муассасаларига намуна қилиб кўрсатилди.
Коллеж фаесида коллеж талабаларининг инновацион ғоялари асосида яратган ихтиролари кўргазмаси намойиш этилди. Хусусан, коллежнинг 2-босқич ўқувчиси Диана Бўздаева қуёш нуридан қувват олиб, 8 соат давомида ёнадиган стол лампасини амалиётга жорий қилган. Коллежнинг 3-босқич ўқувчиси Темур Жўраев ҳам чўл ҳудудига мўлжалланган – қуёш нуридан қувватланиб, сув иситиб, шамол ҳайдайдиган қурилма яратган.
Семинар доирасида кимё фани ўқитувчилари – Б.Худойбердиева ва А.Абдумаликов томонидан фанни ўқитишда қизиқарли лабаратория тажрибаларидан фойдаланишни семинар иштирокчиларига кўрсатиб бердилар. Шунингдек, коллежнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директори ўринбосари А.Алиқулов ўқувчиларнинг дарс машғулотларига қатнашиш давоматини 100 фоиз  кафолатлаш бўйича фуқаролар йиғинлари раҳбарлари (маҳалла оқсоқоллари), профилактика инспекторлари, Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотлари ҳамкорлигида амалга оширилаётган ишлар хусусида тақдимот ўтказди.
Семинарда вилоят Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғи А.Хажимуратов қатнашчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 январдаги “Умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5313-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-3504-сонли Қарорида белгиланган вазифаларни бажариш бўйича тавсиялар берди.
Сирдарё саноат касб-ҳунар коллежининг директори М.Зарипов коллежнинг истиқболдаги режалари хусусида иштирокчилар билан ўртоқлашди. Айни пайтда мазкур коллежда 1065 нафар ўқувчилар 12 та таълим йўналиши бўйича таҳсил олишмоқда. Сирдарё туманида 2017-2018 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури доирасида 250 та лойиҳа амалга оширилади. Шундан 151 та лойиҳага мазкур коллежда мутахассис кадрлар тайёрланмоқда. Бундан ташқари, 17 та йирик корхоналарга аниқ йўналишлар бўйича мутахассислар ўқитилмоқда. “Peng sheng” Ўзбекистон – Хитой қўшма корхонаси билан ўзаро икки томонлама меморандиум-шартнома имзолаган бўлиб, 6 та йўналиш бўйича ўқувчиларга хорижий тил сифатида хитой тили ўтилмоқда.
Семинар сўнггида ҳар бир касб-ҳунар коллежида мана шундай истиқболли режаларни тузиб олишга келишиб олинди.
Ш.АБДУСАИДОВА