вторник, 16 января 2018 г.

АДАШМОҚЛИК АЙБ ЭМАС

Халқимизда "Бир болага етти маҳалла ота-она", деган   ажойиб нақл бор. Дарҳақиқат, Сардоба туманидаги "Бирлашган" МФЙда истиқомат қилаётган Н. исмли коллеж ўқувчисининг билиб-билмай содир етган жиноят иши барча маҳалла фаолларини, мутассадди ташкилот вакилларини оёққа турғизди. Айниқса, очиқ муҳокамада Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси Шавкат Зайниддинов масалани суд жараёнига етиб бормасдан, ўқувчининг фаол ижтимоий ҳаётга қайтариш таклифини ўртага ташлади. Йигитчанинг билиб-билмай қилган иши кейинги ҳаётида тўғри йўлини топиб олишига сабоқлигини ва келгусида ундан халққа, элига манфаат тегадиган инсон бўлишига ишонч билдирди. Унинг таклифини барча бирдек қўллаб-қувватлади.


– Ўз қилмишимдан қаттиқ пушаймонман, - дейди Н.исмли ўқувчи. - Жамиятимизда олиб борилаётган ислоҳотларда  ўзимнинг ҳиссамни қўшишга интиламан. Менга билдирган ишончни оқлашга она халқим олдида ваъда бераман.
Ўқувчи билан суҳбат жараёнида унинг тадбиркорлик соҳасига қизиқиши борлиги аниқланди. Бу фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси Ш.Зайниддинов томонидан имтиёзли кредит олиш билан боғлиқ тавсия бериб ўтилди. Зеро, катта ҳаёт остонасида турган ёшнинг келажагига билдирилган ишонч, уни келажакда катта марраларни эгаллашига туртки бўлса, не ажаб?


Шаҳло АБДУСАИДОВА

Комментариев нет:

Отправить комментарий