вторник, 29 января 2019 г.

КАМЧИЛИКЛАР ҲАМ, ЮТУҚЛАР ҲАМ ЎЗИМИЗНИКИ

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгашининг 2018 йил якунларига бағишланган Кенгаш йиғилиши таҳлилий-танқидий руҳда ўтди. Йиғилишда Ёшлар иттифоқининг туман ва шаҳар Кенгашлари раислари, Кенгаш аъзолари иштирок этишди.
Бугунги кунда вилоятимизда 30 ёшгача бўлган ёшлар 488 100 нафардан ортиқ бўлиб, ҳудуд аҳолисининг 59 фоизини ташкил этади. Ёшлар иттифоқи томонидан ўтган йили мобайнида 1 569 маротаба турли лойиҳалар ва тадбирлар ўтказилган бўлиб, уларга 383 397 нафар ёшлар жалб этилганлиги қайд этилди. Сарҳисобларга назар ташлаган ҳолда вилоят ёшлари ҳаётида қандай муҳим воқеа-ҳодисалар содир бўлганини билиб оламиз.

“КИТОБЛАР КАРВОНИ” СИРДАРЁДА



Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши томонидан янги лойиҳа амалга оширилмоқда. “Ёшлар кутубхонаси” деб номланган лойиҳа доирасида “Китоблар карвони” йўлга чиқиб, барча вилоятларнинг умумий ўрта таълим мактабларига китоблар жамланмаси туҳфа қилинмоқда. Жумладан, вилоятимизнинг фаол ўқувчи-ёшлари ҳам “Damas” автомашинларига ортилган 10 минг нусхадан ортиқ “Китоблар карвони”ни Гулистон шаҳрида тантанали кутиб олишди.

ЁШЛАРНИ ЖАМЛАГАН МАРКАЗ

Ёшлар ҳаётига ранго-ранглик киритиш орқали уларни руҳлантириш, ўзларига бўлган ишонч туйғусини кучайтириш ва қобилиятларини рўёбга чиқаришда қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши негизидаги Республика ёшлар маркази нодавлат нотижорат ташкилот ёшларга беминнат ёрдам кўрсатмоқда. Ўтган йилнинг февраль ойида вилоятимизда мазкур ташкилотнинг вилоят бўлинмаси ўз фаолиятини йўлга қўйди. Бугунги суҳбатимиз навқирон ташкилотнинг масъул ходими Дилдора Аманова билан кечди.

КУЧЛИЛАР ҒОЛИБ


Мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримовнинг таваллуд топган куни муносабати билан Мирзаобод туманида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси туман Кенгаши “Ёшлар қаноти” гуруҳи ҳамда Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси туман бўлими билан ҳамкорликда спортнинг эркин кураш тури бўйича вилоят биринчилиги мусобақаси ташкил этилди.

САРВИНОЗ ИККИНЧИ ПОҒОНАДА

Ҳидистон пойтахти Деҳли шаҳрида шахмат бўйича йирик — “17th Delhi International Open Grandmasters Chess Tournament” турнири бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз шарафини Халқаро гроссмейстерлар Марат Жумаев ва Сарвиноз Қурбонбоева ҳимоя қилди.

четверг, 17 января 2019 г.

ВИРУСЛИ ГЕПАТИТ А — ИФЛОС ҚЎЛЛАР КАСАЛЛИГИ

Сариқ касаллиги деб ном олган вирусли гепатит касаллиги юқумли бўлиб, уларнинг бир неча турлари мавжуд. Вирусли гепатитнинг А ва Е турлари одамга оғиз орқали юқади ва кўпроқ болаларда учрайди. Касалликка кўп ҳолларда қўлларни совунлаб ювмасдан овқатланиш; мева сабзавотларни ювмасдан истеъмол қилиш, сувни қайнатмай ичиш, рухсат этилмаган очиқ сув ҳавзалари, айниқса, туриб қолган сувларда чўмилиш, истеъмолга тайёр озиқ-овқатларга пашшаларнинг ўтириши (қўниши) сабаб бўлади.

вторник, 15 января 2019 г.

ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИНИ УЛУҒЛАБ...

O`zLiDeP Сайхунобод тумани кенгаши ташаббуси билан туман ҳокимлиги мажлислар залида 14-январь – Ватан ҳимоячилари куни ҳамда Қуролли Кучларимиз ташкил топганлигининг 27 йиллиги муносабати билан “Ватан – муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир” мавзусида уч авлод учрашуви ташкил этилди.

понедельник, 14 января 2019 г.

“ҚАЛБИМДАСАН, ВАТАНИМ”

14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан жойларда турли манъанавий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда. Хусусан, Гулистон шаҳридаги 2-сонли Болалар мусиқа ва санъати мактабида “Қалбимдасан, Ватаним” деб номланган байрам дастури бўлиб ўтди.


МАҚСАД ҚЎЙДИНГМИ, ИНТИЛ!

Омад келса, қўшалоқлаб келади, деганлари рост гап. Аммо омаднинг келиши кўп жиҳатдан кишининг ўзига боғлиқ. Ўтаётган вақтдан оқилона фойдаланиш омад эшикларини бирин-кетин очилишига замин яратади. Гулистон давлат университети Филология факультети хорижий тил ва адабиёти йўналиши 3-курс талабаси Шоҳсанам Анварова мисолида бунга гувоҳ бўлдик. Қаҳрамонимиз учун ўтган 2018 йил хайрли кечди. У “Халқаро Бешлар Иттифоқи (Union V)” конференсиясида, “Таълимда инновация” халқаро форумида, “Қизлар фаоллигини ошириш саммити” (“Girls Development Summit”)да,  “Мунозара” I республика форумида муваффақиятли иштирок этди. 


ФАОЛЛИКНИ ОШИРИБ

Сирдарё туманидаги “Интилиш” (аввалги “Малик”) маҳалласида жойлашган 11-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида ўтган 2017-2018 ўқув йилида қувонарли натижаларга эришилди. Тажрибали мутахассис Шокир Мустафаев директорлик қилаётган ушбу масканни 30 нафар ўғил ва қиз мусиқа ва санъатнинг бир неча йўналишлари бўйича муваффақиятли битириб чиққан эди. Уларнинг деярли барчаси республикамиздаги олий ва ўрта махсус билим юртларига ўқишга қабул қилинди. Бунда уларга устозлари томонидан мусиқа ва санъат сирлари пухта воқиф этилганлиги аҳамиятлидир.

ҲАРБИЙЛАР ЗУККОЛИГИ

Китоб билан юзлашмайдиган соҳани ўзи топилмаса керак. Киши ҳаёти давомида инсонлар билан мулоқоти давомида ҳамда касб тақозаси билан ўзида ҳамиша унга муҳтожликни сезади. Чунки тафаккур оламини бойитиб бориши ва нутқининг теранлигини оширишда, алббата, беминнат кўмакчи – китобнинг аҳамияти беқиёс. Аҳолининг китобхонлик маданиятини юксалтиришда қаратилган танловларда ҳарбийлар ҳам иштирок этаётганлиги қувонарлидир. Яқинда Гулистон шаҳрида вилоятимиздаги ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари ва ҳарбий қисм аскарлари ўртасида ўтказилган “Зукко китобхон” интеллектуал беллашув ҳам ана шулар жумласидандир.

вторник, 8 января 2019 г.

ҚАРҒИШНИНГ КУЧИ (ҳикоя)

Кузнинг сўнгги ойи ярим чорагини босиб ўтган бўлса ҳам ҳаво илиқ. Устига енгилроқ кийим кийиб олган одамлар ҳаёт ташвишлари билан манзиллари томон шошилишмоқда. У бинонинг бешинчи қаватидан маъюс нигоҳ билан ташқаридаги одамларни кузатганча ўйчан боқиб турарди. Ҳорғинлик аломати унинг юзида акс этгани бир қарашдаёқ сезилади. Хонада кимнингдир инграган товуши қулоғига чалиниши билан ортига ўгирилди. Бу товуш палатада ётган бемор аёлларнинг бирининг овози эди. Уч кун бурун шу аёлни шифокорлар операция қилишганди.

ҲАММА БОЛАЛАР ҲАМ ҚЎҒИРЧОҚ ЎЙНАШГА ҲАҚЛИ ЭМАСМИ?

Сафдош китобхонлар, биласизми, китобларнинг даражаси ва ўрни унинг бежиримлиги ёхуд ҳажми билан белгиланмайди. Бу фикрнинг нечоғлик тўғри эканлигига бугун яна бир бор амин бўлдим.
«Афғонистонда болалар кўп, аммо болалик йўқ» - Холид Ҳусайннинг «Шамоллар ортидан югуриб» асаридан олинган биргина шу жумлани ўқидиму айрим мамлакатлардаги нотинчлик ва шу туфайли хурсандчилигини йўқотган халқ ҳақида ўйладим. Очлик ва унинг оқибатида халок бўлаётган кишилар, бешафқатлик ва  натижада мурғак юраги билан ҳали дунёни танишгада улгурмаган гўдаклар сурати кўз олдимдан ўтди.