понедельник, 14 января 2019 г.

“ҚАЛБИМДАСАН, ВАТАНИМ”

14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан жойларда турли манъанавий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда. Хусусан, Гулистон шаҳридаги 2-сонли Болалар мусиқа ва санъати мактабида “Қалбимдасан, Ватаним” деб номланган байрам дастури бўлиб ўтди.


Гулистон шаҳридаги “Болалар шаҳарчаси” тарбияланувчилари томонидан саҳналаштирилган бадиий кечада вилоят ҳокими, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарлари, халқ таълими мутасаддилар, ҳарбий қисм жангчилари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

“Болалар шаҳарчаси” тарбияланувчиларининг иқтидорли ўғил-қизлари байрам муносабати билан шеър ва қўшиқлар куйлашган бўлса, дилтотар наволарга рақс ижро этишди. Байрам дастури барчага кўтаринкилик улашди.
Дастур сўнгида “Болалар шаҳарчаси” тарбияланувчиларга ҳомийлар томонидан байрам совғалари улашилди.

Ш.АБДУСАИДОВА
Суратда: Байрам тадбиридан фото лавҳалар

Муҳаммад КАРИМ олган тасвирлар

Комментариев нет:

Отправить комментарий