воскресенье, 28 января 2018 г.

ИНТИЛИШГА ЧОРЛАДИ

Яқинда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти Кенгаши ҳамда Сирдарё вилояти Миллий хавфсизлик хизмати бошқармаси билан ҳамкорликда Гулистон шаҳридаги А.Навоий номидаги вилоят ахборот кутубхонасида бир гуруҳ ёшлар билан учрашув ўтказилди. Учрашувда соҳанинг масъул ходимлари, фахрийлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси, вилоят ҳокимининг диний-маърифий масалалар бўйича ўринбосари ҳамда ГулДУ талабалари, касб-ҳунар коллежининг битирувчилари иштирок этди.

Мазкур учрашувни ўтказишдан кўзланган мақсад, мамлакатимизда ёшларга яратилган имкониятлар ва шарт-шароитлар билан яқиндан таништириш, уларда Ватанга бўлган муҳаббат ва садоқат руҳини яна кучайтириш, маънавий дунёқарашини кенгайтириш, китоб мутолаасига бўлган қизиқишини  ошириш, ёт ғояларга қарши курашиш, диний оқимлар таъсирига тушиб қолмаслик, жисмоний баркамоллик, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, "Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида"ги қонун, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Устави ва Дастурини тушунтириш назарда тутилган. 
Учрашувда сўзга чиққанлар йигит-қизларга фақат олдинга интилишни ва ҳар дақиқадан унумли фойдаланишни таъкидлашди. Билимли, дунёқараши кенг бўлган ёшлар ҳар соҳада кераклигини, бунинг учун кўп китоб ўқиш, тарихни пухта ўзлаштириши, она тилимиз ва чет тилларни билиш лозимлигини уқтиришди. Очиқ мулоқотда ёшлар бўш вақтдан самарали ва оқилона фойдаланиш учун нималарга эътибор бериш лозимлигини  билиб олишди.
Яхши таълим-тарбия олган, ахборот-коммуникация технологиялари, хорижий тилларни пухта биладиган, энг асосийси, ҳаёт ҳақида ўзининг мустақил фикри ва қарашига, ахлоқий-маънавий қадриятларига эга ёшлар халқимизнинг ишончи ҳамда таянчи эканлиги  алоҳида таъкидланди.
Учрашув давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб олишди. Таaссуротларга бой ўтган тадбир сўнгида "Интилиш" номли ҳужжатли видео ролик йиғилганлар ҳукмига ҳавола этилди.   

Шаҳло АБДУСАИДОВА

Комментариев нет:

Отправить комментарий