ҚЎРҚҚАНГА ҚЎШ КЎРИНАР
Отамнинг ҳикоялари
Апрель ойи, ҳаво совуқ. Уйимизда
ўтин қолмаган. Ҳар куни амакимнинг ўғли билан далага, боққа бориб оз-моз
тараша, ўтин топиб келишга ҳаракат қилардик. Ўшандай кунларнинг бири. Тушликдан
сўнг қопимиз, болталаримизни олиб боғ томон йўлга тушдик. Боғ кенглигиданми,
дарахтларнинг кўплигиданми қўрқинчли туюларди. Бир маҳал боққа кираверишдаги
дарахт тагида баҳайбат “қорадев” ўтирарди. Иккаловимиз нима қилишни ўйлаб
қолдик. Боққа қандай бўлмасин киришимиз керак-ку! Қўлимизга болтамизни олиб,
шеригим у ёндан, мен эса бу ёндан кириб, икки тарафлама зарба беришга келишиб
олдик. Яқинлашсак, катта қанор қоп тўла буғдой бўлиб чиқди. Қоп девор соясида
бизга қўрқинчли кўринибди. Буғдойни иккига бўлиб, қопимизни тўлдириб уйга
қайтдик. Отам раҳматли роса сўроқ қилди. Онам ёнимдан кириб, “Қаёқдан ўғрилик
қилади?” деб отамни тинчлантирди. Эртаси куни кеч тушганида колхоз қоровули
Абдулла ака бизникига келди.