понедельник, 25 марта 2019 г.

ТАБАРРУК ТУҲФА (ҳикоя)

Эрталабдан буён Гулдонанинг кўнглим ғаш, нимадандир безовта, аммо сабабини тополмай ҳалак. Баъзида кимнидир хафа қилиб қўйса ёки дилини оғритса, мана шунақа ҳолатга тушади. Ўша инсондан кечирим сўрамагунича виждони қийналаверади. Ҳозир эса хаёлан яқин кунлар ичида бўлиб ўтган ҳар бир воқеани эслашга уриниб кўрди. Йўқ, бирон-бир кўнгилсиз воқеани эслолмади. Чунки у бу вақт оралиғида ҳеч ким билан аразлашмаганди. Шундай бўлса-да, шивирлаб ўзидан ўзи кечирим сўради. Кўнгил хиралиги тарқалмади. Шу зайлда кунни ўтказди.

КИТОБХОНЛИК — ИНСОН МАЪНАВИЯТИ КЎЗГУСИ

Китоб мутолааси нафақат тафаккур оламингизни балки, сўз бойлигингизни ҳам бойитишга хизмат қилади. Бирон бир бадиий адабиётни ўқишингиз давомида асар қаҳрамонларининг қувонч ва ташвишларига шерик бўлиб, идрок қилиш қобилиятингиз ортади. Меҳр-муҳаббат, садоқат, вафодорлик каби туйғуларни шаклланишида атроф-муҳит билан бирга асарларни ўқиш ҳам катта таъсир кўрсатади. Кейинги йилларда мамлакатимизда китобхонлик маданиятига алоҳида урғу берилаётганлиги бежис эмас, албатта. Айниқса, ёшларда китоб мутолаасига меҳр уйғотиш мақсадида “Ёш китобхон”, “Ёш китобхон оила” каби республика кўрик-танловлари ташкил этилиб, ғолибларга енгил автомашиналар совға қилинмоқда.  

ВИЛОЯТ ЧЕМПИОНЛАРИ АНИҚЛАНДИ

Гулистон шаҳридаги “ДИНАМО” спорт мажмуасида Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси, вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қўл жанги федерацияси вилоят бўлими билан ҳамкорликда спортнинг қўл жанги тури бўйича вилоят I чемпионати юқори савияда ташкил этилди. Чемпионатда туман, шаҳарлардан ташриф буюрган 150 нафарга яқин спортчилар ўз ёш ва вазн тоифлари бўйича ғолиблик учун курашди.

“НАФОСАТ ОЛАМИ” СПОРТ ФЕСТИВАЛИ

"Алпомиш” спорт мажмуасида ҳукуматга қарашли бўлмаган “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди вилоят бўлими томонидан анаъанавий “Соғлом авлод учун” кубоги спорт фестивали бўлиб ўтди. “Нафосат олами” шиори остида ўтказилган мазкур фестиваль вилоят Хотин-қизлар қўмитаси, вилоят халқ таълими бошқармаси, Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси вилоят бўлими  билан ҳамкорликда ташкил этилди.

МИЛЛИЙ УСЛУБНИНГ ЗАМОНАВИЙ ТАЛҚИНИ

Вилоятмизда санъат ва маданият соҳасига катта эътибор қаратилмоқда. Айниқса, куртак ёзаётган иқтидор эгаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларни рағбатлантириш борасида самарали ишлар қилинмоқда. Хусусан, Сирдарё вилояти тарихи ва маданияти музейининг кўргазмалар залида Мирзаобод туманидаги 22-умумий ўрта таълим мактабининг 3-синф ўқувчиси Асила Турсунбоеванинг “Камалакдай сержило сеҳрли қўллар” деб номланган илк ижодий кўргазмасининг ташкил этилиши шулар жумласидандир.

СИРДАРЁДА МАДАНИЯТ ВА САНЪАТ ЮКСАЛАДИ

Жорий йилнинг 19 февралдаги Президентимизнинг вилоятимизга ташрифи чоғида белгиланган устувор вазифалар ижроси доирасида ёшларни, айниқса, банд бўлмаган йигит-қизларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларни маданият ва санъат муассасаларига кенг жалб этиш, турли йўналишдаги бадиий ҳаваскорлик тўгаракларида ҳамда маънавий-маърифий тадбирларга иштирок этишлари учун зарурий шароитлар яратиш мақсадида Маданият вазирлиги томонидан алоҳида концепция ишлаб чиқилди. Ана шу концепциянинг илк дебочаси сифатида “Сирдарёда маданият ва санъат куни” лойиҳаси доирасида бир қатор маънавий-тарбиявий тадбирлар бўлиб ўтди.

“БОКСЧИ ҚИЗГА ҲАВАСДАМАН”

Рио-2016 Олимпиадасида спортчиларимизнинг эришган муваффақиятлари ҳали-ҳануз фахр билан тилга олинмоқда. Айниқса, боксчиларимизнинг қўлга киритган медаллар шодаси мазкур спорт турига қизиқувчи ёшларнинг сони ошишига сабаб бўлмоқда. Мамлакатимиз хотин-қизлари орасида тўрт йилликнинг нуфузли мусобақасида биринчи марта бокс бўйича иштирок этган Ёдгорой Мирзаевага ҳавасманд қизларимиз ҳам бор. Гулистон шаҳридаги 8-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Севинч Раҳимқулова ҳам шулар жумласидандир.

КУТУБХОНАГА ЭГА БЎЛ

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши томонидан “Мушоира” деб номланган янги лойиҳага старт берилди. Ўз номидан маълум бўлиб турганидек, лойиҳа 10-30 ёшгача бўлган йигит-қизлар учун мўлжалланган. Лойиҳада ёшлар ўзининг шеърхонлик, ғазалхонлик ва китобхонлик маданиятларини баҳри байт орқали намойиш этишади ҳамда уларни ҳакамлар ҳайъати аъзолари баҳолаб боришади. Беллашув шартига мувофиқ жамоалар шеърий мисранинг сўнгги ҳарфига мослаб, ўзбек ва жаҳон адабиёти шоирларининг қаламига мансуб ижод намуналари билан давом эттиришади.