четверг, 11 июля 2019 г.
СУТЛИ ШОКОЛАД ТАРИХИ ҲАҚИДА ЭШИТГАНМИСИЗ?
пятница, 5 июля 2019 г.
КУЛЧА
Мамарасулова Гулноз
Абдулқосимовна 1990 йил Жиззах вилоятида таваллуд топган. Ҳикоялари “Ўзбекистон
адабиёти ва санъати”, “Китоб дунёси”, “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи” каби марказий
нашрларда чоп этилган. Ижодкорнинг “Бўстоним”, “Армонга айланган бахт” ва
Республика “Ижод” фонди томонидан “Кутаётган аёл” номли китоблари нашрдан чиққан.
Ҳозирда мустақил тадқиқотчи сифатида “Илк инглиз романтизм шеъриятида шарқона
мавзулар талқини” номли докторлик диссертацияси устида иш олиб бормоқда. Қуйида унинг "Кулча" номли ҳикояси билан танишинг.
КУЛЧА
Ҳовли.
Ошхона.
Тандир...
ЭЪТИБОР ВА ҒАМХЎРЛИК УЧУН МИННАТДОРМИЗ
Сирдарёлик ёшлар Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон ёшларига йўллаган байрам
табригига муносабат билдиришди
Давлатимизда биз — ёшларга
яратилаётган имкониятларни санасак, адоғини кўринмайди. Ўтган икки йиллик давр
мобайнида ёшларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш борасида 3 та
қонун, Президентимиз ва ҳукуматимизнинг ўнлаб фармонлари ҳамда фармойишлари
қабул қилинганлиги мамлакатимизда бизга қаратилган эътибор давлат сиёсати
даражасида эканлигига ёрқин далилдир. Бизнинг манфаатларимизни кўзлаб,
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, ҳудудларда эса ҳокимлар раислигида Ёшлар масалалари
бўйича идоралараро кенгашлар, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ёшлар
масалалари бўйича комиссия ва “Ёшлар клуби” иш бошлагани беҳад қувонтиради.
ЯХШИ ДАМ — МЕҲНАТГА ҲАМДАМ
Юртимизда меҳнат қилаётган қайси
соҳа ходими бўлмасин, ўзининг меҳнатидан кўнгли тўқ, қадри-қиммати баланд.
Гулистон туман йўл қурилиш бошқармаси ишчи-ходимлари ҳар йили республиканинг
турли тарихий шаҳарларига маданий ҳордиқ чиқариш мақсадида саёҳатлар ташкил
этишади. Яқинда ташкилот ходимлари қўшни Қозоғистон Республикасида жойлашган Туркистон
зиёратгоҳида бўлиб келишди.
Ота-боболаримиз томонидан XI-XIV асрларда бунёд этилган осмонўпар тарихий
мавзолейлар барчани ҳайратга солди. Зиёратчилар “Робия Султон Бегим”, Хожа
Ахмад Яссавий, Арслонбоб мавзолейларини катта
қизиқиш билан томоша қилишди ва улуғлар ҳақига тиловат
туширишди.
Подписаться на:
Сообщения (Atom)