четверг, 30 мая 2019 г.

КУЧИЛАЛАР САРАЛАНДИ

Мирзаобод туманида “Рақамли технологиялар ва IT тадбиркорлик” ўқув марказида “Ёш дастурчилар форуми — 2019” танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Танлов Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги вилоят ҳудудий бошқармаси, вилоят ҳокимлиги ҳамда ГулДУ билан ҳамкорлигида ташкил этилди.

ЯНГИ КЛУБНИНГ ИЛК ОДИМИ

Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ташаббуси билан яна бир янги лойиҳа амалиётга татбиқ қилинди. Эндиликда ҳар бир туман ва шаҳарларида журналистика соҳасига қизиқувчи ёшлар “Ёш репортёрлар” клубида фаолият кўрсатишади.

КИТОБХОНЛАР БЕЛЛАШУВИ ҚАНДАЙ ЎТДИ?

Ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган “Ёш китобхон” кўрик-танлови ўзининг кенг қамровлилиги билан бошқа беллашувлардан ажралиб туради. Мазкур беллашув ўғил-қизларнинг китоб мутолаасига бўлган қизиқишини ошириш борасида уларнинг тафаккур олами кенгайишига хизмат қилмоқда. Бу йилги танловнинг илк саралаш босқичлари қай даражада ўтганлигини билиш мақсадида Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши Маънавий-маърифий ва миллатлараро тотувлик масалалари бўлими мудири Жаҳонгир Шербоев билан суҳбатда бўлдик.

пятница, 10 мая 2019 г.

ЖУРНАЛ ИЖОДКОРЛАРИ СИРДАРЁДА

Қўрқ воҳамиздаги ўзгаришлар, янгиланишлар республика оммавий ахборот воситаларининг диққатини ўзига тортгани рост. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси хотин-қизларининг ижтимоий-сиёсий, адабий-бадиий безакли нашри ҳисобланган “Саодат” журналининг ижодий жамоаси навбатдаги 5-сонини вилоятимизнинг ижтимоий ҳаётига бағишлашни мақсад қилишди. Шу сабабдан ҳам журналнинг ижодий жамоаси махсус сонни тайёрлаш учун вилоятимизга ташриф буюришди.

ИҚТИДОРЛИЛАР ҲАМИША БИРИНЧИ

Сайхунобод туманидаги саноат касб-ҳунар коллежида ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган “Камалак” билимдонлари” кўрик-танловининг вилоят босқичи қизғин беллашувиларга бой тарзда ўтказилди.

ЭПЧИЛЛАР ҒОЛИБ

Ёшларнинг соғлиғини мустаҳкамлаш, ёш авлодни ҳар тамонлама баркамол инсонлар қилиб вояга етказиш – давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Ана шу жиҳатлардан келиб чиқиб, O`zLiDeP вилоят кенгаши ташаббуси билан Оқолтин туманида “Ёшлар — соғлом турмуш тарзи тарафдори” шиори остида ёшлар ўртасида югуриш марафон ўтказилди.

УНУТИЛМАС ҚАҲРАМОНЛАР

Халқимиз азал-азалдан юртимизни босқинчилардан, душманлардан ҳимоя қилган,  унинг мустақиллиги ва даҳлсизлиги учун курашган қаҳрамонларини сира унутмаган, унутмайди ҳам. Уларни доимо эъзозлаб, хотираларини азизлаб келади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига асосан жойларда турли маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Хусусан, O`zLiDeP Сайхунобод туман кенгаши ташаббуси ҳамда туман маданият бўлими, туман мудофаа ишлари бўлими, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши, халқ таълими бўлими билан ҳамкорлигида “Унутилмас қаҳрамонлар” деб номланган тадбир ана шулар жумласидандир.

четверг, 2 мая 2019 г.

БУ — ЯХШИ

Бир замонлар Африкада кичикроқ бир қабила бўлган экан. Қабила бошлиғи кучли, эҳтиёткор одам бўлиб, унинг жуда доно, узоқни кўра оладиган дўсти бор экан. Қабила сардори энг яқин маҳрам ва ақлли маслаҳатчи сифатида дўстини ҳамиша ўзининг ёнида олиб юрар экан. Дўстининг бир одати бўлиб, яхши воқеа содир бўлса ҳам ёки кўнгилсизлик юз берса ҳам доимо бу яхши деб қўяр экан. Шу одати билан ҳар қандай ёмон ҳодисаларнинг ҳам бирор яхши томони борлигига умид қилиб, сардорнинг кўнглини кўтарар экан. Шу сабабли ҳам сардор уни яхши кўрар экан.

КЎНГИЛ БИТИКЛАРИ

ЎЗИНГИЗ ҲАМ КИТОБ ЎҚИЙСИЗМИ?
Ота кўчадан кириб келаётган ўғлини тергаб, ўшқирди:
— Кечгача тўп тепгунча, қўлингга китоб олиб, дарсингни тайёрласанг бўлмайдими?! Қўшнини қара! Бир эмас, икки ўғли универститетга кирди, сенлар эса … Бўлди! Эртадан бошлаб кўчага чиқмайсан, телевизор кўрмайсан. Фақат дарс қиласан!
Яхшиямки, ўғил отасининг ёшлиги қандай ўтганидан бехабар. Акс ҳолда: Ота, ўзингиз қандай китобларни ўқигансиз?– деб сўраб қолса нима бўлади? На ўқувчилигида, на ҳозирги ҳаётида қўлига китоб олиб, бирор асарни ўқиб чиқмаган бўлса …

ИҚТИДОРЛИЛАР РАҒБАТЛАНТИРИЛАДИ


Гулистон давлат университети фаоллар залида 2018-2019 ўқув йилида моддий қўллаб-қувватлашга тавсия этилган 168 нафар талабага Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши томонидан тайёрланган махсус сертификатлар тантанали равишда топширилди. Чинакам байрамга айланиб кетган тадбирда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси Шавкат Зайниддинов Гулистон давлат университетитига қиймати 500 517 545 сўмни ташкил этган махсус рамзий сертификатни совға қилди.

КЎКСИМДА ВАТАН ШАРАФИ

Гулистон шаҳридаги “Юрт байроғи” майдонида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ташаббуси билан “Шараф лентаси”ни тарқатиш акцияси бўлиб ўтди. Акцияда давомида юрт байроғи акс эттирилган 1000 дан ортиқ ленталарни уруш ва меҳнат фахрийлари, шоирлар, ёзувчилар, санъаткорлар ҳамда таниқли инсонлар иштирокида гулистонликлар кўксига тақилди.