среда, 27 февраля 2019 г.

Ёшликнинг ғайрати, шижоатли кучли. Ёзга тенглаштириладиган бу даврдан самарали фойдаланаётган ёшлар талайгина. Бугунги қаҳрамонимиз ёш тадбиркор, “Ҳожи Баҳодирхон ота” МЧЖ раҳбари Ҳасан Жабборов ҳам бундан мустасно эмас. Айни пайтда тадбиркор қизғин иш палласида. У қилинган меҳнатларининг илк нишонасини кўриб, севинмоқда.

АКФА ШОХОБЧАЛАРИ НЕГА БЎШ ТУРИБДИ?

Гулистон шаҳридаги “Марказий банк” биноси ёнига ўртанилган иккита кўчма акфа буткалар бир неча ойдан буён бўш турганлиги кўпчиликни таажжублантирмоқда. Мазкур акфа буткалар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши тассарруфида бўлиб, ўтган йилнинг апрель ойида тантанали равишда “Ижтимоий кўмак” лойиҳаси доирасида имконияти чекланган икки нафар ёшга бепул фойдаланишлари учун топширилган эди. Шохобчаларнинг бирида Адҳам Жўраев китоб савдосини йўлга қўйган бўлса, иккинчисида Ойбек Насриддинов пойабзал таъмирлаш устахонасини юргиза бошлаганди. Аммо орадан маълум вақт ўтгач, ҳар иккала дўкон ҳам бўшаб қолди. Воқеага ойдинлик киритиш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Сарвар Султонов билан суҳбатда бўлдик.

четверг, 21 февраля 2019 г.

ГАП ИЖРОДА ҚОЛМОҚДА

Ёшларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш ва уларнинг ғояларини қўллаб-қувватлаш мақсадида “Ёшлар — келажагимиз” жамғармаси фаолият юритмоқда. Ўтган йилнинг ўзида жамғарма томонидан 175 нафар йигит-қизларнинг бизнес режаларини амалга ошириш учун имтиёзли кредит маблағлари ажратилганди. Белгиланган банклар томонидан кредит маблағлари ўз вақтида ажратилишида айрим муаммоларни ҳал этиш мақсадида Гулистон давлат университетининг катта мажислар залида танқидий руҳда йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, “Ёшлар — келажагимиз” жамғармаси ижрочи директори Б.Баҳромбеков, ёшлар масалалари бўйича бошқарув раиси У.Валиев, Ўзбекистон Республикаси ТИФ “Миллий банк” кредит департаменти бошқарма бошлиғи Б.Зияев, АТ “Халқ банки” бошқаруви риск департаменти директор ўринбосари Х.Очилов, вилоят прокуратураси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ҳамда маҳаллий Кенгаш раислари, ходимлари ҳамда ёшлар иштирок этишди.


КИЧИК БИЗНЕСДАН ТАДБИРКОРЛИККА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси доирасида хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, уларнинг меҳнат шароитларини яхшилаш,  оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш мақсадида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, вилоят хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Ўзбекистон ХДП вилоят Кенгаши билан ҳамкорликда “Аҳоли бандлиги – ижтимоий ҳимоясининг энг мақбул йўли” мавзусида ташкил этилган амалий семинар ҳам шулар жумласидандир. Семинарда Гулистон шаҳрида иқтиқомат қилувчи кам таъминланган оилалар бекалари, банд бўлмаган хотин-қизлар жалб қилинди.

КЕЛАЖАККА УМИД УЧҚИНИ

Ҳар гал Ринатни кўчада кўрганимда мен билан қўлини кўксига қўйиб, ҳол-аҳвол сўрашишни канда қилмайди. Хайрлашаётганда эса оила аъзоларимга, албатта, саломини етказишимни тайинлайди. Орадан вақт ўтаётганини унинг чўзилаётган бўй-бастига, ташқи кўринишига қараб сезаман. Ундан узоқлашгач, ўспирин йигитнинг тақдири мутлақо бошқача бўлиши мумкинлиги ҳақида ўйга толаман. Тақдир уни сийлаяпти, аммо у сингари бошқа болаларни-чи, деган саволга жавоб қидираман...

СОВҒА (шингил ҳикоя)

Аудиторияга бирин-кетин кириб келган талабалар хонанинг чиройли  безатилганлигини кўриб, ҳайрон қолишди. Чунки бугун ҳеч қандай байрам ёки бирор сана эмас, балки одатдагидек кун эди. Хона шифтига осилган турфа рангдаги пуфаклар, хаттахтага ана шундай пуфаклар билан “Happy birthday” деб ёзилган ёзувни ўқишиб, “Кимнинг туғилган куни экан?” деб ўйланиб қолишди. Шу пайт хонага эртак қаҳрамонларини эслатувчи либосларни кийган йигитлар қўлларида атиргуллар билан кириб келишди. Қизлар уларни кўриб баттар таажжубланишди. Дарсга қўнғироқ чалиниши билан ҳамма ўз жойларини эгаллади. Фақатгина учинчи партада ўтирадиган Жамиланинг жойи бўш қолди. Шунда ҳамма англадики, бугун унинг туғилган куни. Курсдошлари бундан бехабар эканликларидан уялишди.

ЁШ БЎЛСА ҲАМ БОШ

Шохобиддин куни кеча 19 ёшни қаршилади. Ўтган йили Гулистон компьютер ва ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежини тамомлагач, ёш бўлишига қарамай сентябрь ойида ўзининг “Ахмадий Шохобиддин” фермер хўжалигига асос солди. Унинг ўзига бўлган ишончи дадиллик билан катта режаларни амалга оширишига туртки бўлди. “Ёшлар – келажагимиз” жамғармаси томонидан 800 миллон сўмлик имтиёзли кредит олиш учун ариза топширди. Икки ойга етар-етмас “Миллий банк” вилоят бўлими томонидан унинг талаби қоноатлантирилди. Кредит 5 йилга мўлжалланган бўлиб, йиллик ставкаси 7 фоизни ташкил этади. У сўраган маблағлари эвазига Германия давлатидан швиц зотли 33 бош қорамолни сотиб олди.

ИТТИФОҚ КИМГА КАФОЛАТ БЕРАДИ?

Ёшларга мамлакатимизда имкониятлар кўлами кенг. Гоҳида билиб-билмай жиноят йўлига адашиб кириб қолган йигит-қизларга ҳам ғамхўрлик кўрсатилиб, уларни тўғри йўлга бошламоқда. Хусусан, 2017 йил 5 декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ўртасида ёшлар масалалари соҳасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида имзоланган Меморандумга асосан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тури тайинланмоқда. Ёшлар иттифоқи томонидан берилган кафолат хатига таяниб, кўплаб ёшлар суд залидан озод қилинмоқда.  Бугунги суҳбатимизда кафолат хати берилиши бўйича бўлиб, саволларимизга Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши Ёш ҳуқуқшунослар кенгаши бўлими юристконсульти Шерали Худаяров жавоб берди.