пятница, 5 июля 2019 г.

ЯХШИ ДАМ — МЕҲНАТГА ҲАМДАМ

Юртимизда меҳнат қилаётган қайси соҳа ходими бўлмасин, ўзининг меҳнатидан кўнгли тўқ, қадри-қиммати баланд. Гулистон туман йўл қурилиш бошқармаси ишчи-ходимлари ҳар йили республиканинг турли тарихий шаҳарларига маданий ҳордиқ чиқариш мақсадида саёҳатлар ташкил этишади. Яқинда ташкилот ходимлари қўшни Қозоғистон Республикасида жойлашган Туркистон зиёратгоҳида бўлиб  келишди. Ота-боболаримиз томонидан  XI-XIV  асрларда бунёд этилган осмонўпар тарихий мавзолейлар барчани ҳайратга солди. Зиёратчилар “Робия Султон Бегим”, Хожа Ахмад Яссавий, Арслонбоб мавзолейларини катта  қизиқиш билан томоша қилишди ва улуғлар ҳақига  тиловат  туширишди.
   Халқимизнинг оғирини енгил, узоғини яқин қиладиган узундан-узоқ йўлларни таъмирлашда ўз меҳнатини аямай келаётган  Ж.Раҳмонқулов,  М.Жалилова, С.Карвонов, Қ.Карвонов, Р.Карвонова, А.Раҳмонов, У.Алибобоева, Б.Тўйчиев, Т.Юнусов, Д.Бойматовлар ушбу зиёратларидан жуда катта маънавий ҳам руҳий озуқа олишгганини  таъкидлашди.
— Юртимизда яшаб ўтган азиз авлиёларнинг зиёрати кишига енгиллик бағишлаши рост,- деди ушбу саёҳатни уюштиришда бош-қош бўлган бошланғич  касаба уюшма ташкилоти раҳбари Ж.Раҳмонқулов. — Зиёрат асносида юртимизнинг турли гўшаларидаги ободонлаштириш ишлари билан танишасиз. Бу йилнинг ўзида жамоамиз билан Бухоро, Самарқанд  каби тарихий шаҳарларда саёҳатда бўлдик. Бунинг учун Юртбошимизга чексиз миннатдорчилик билдирамиз. Айниқса, Хитойда ишлаб чиқарилган янги автобусда олис йўл чарчоғини  асло сезмадик. Шаҳарлараро йўлга қўйилган бундай замонавий автобуслар барча қулайликларга эгалиги йўловчиларни қувонтириши аниқ.
Ш.АБДУСАИДОВА

Комментариев нет:

Отправить комментарий