Мамлакатимизда истеъдодли ва иқтидорли
йигит-қизларга
алоҳида
эътибор қаратилиши кўнгилларни осмон қадар юксалтирмоқда. Шу
ўринда умид билан қўлига қалам
тутган адабиёт ихлосмандлари, ёш қаламкашлар ҳам ўзларига илҳом
бераётган мавзуларда қалам тебратиб, эл назарига тушмоқда.
Коллежнинг
мажлислар залида бўлиб ўтган ана шу
китоб тақдимотига
бағишланган
тадбир тенгдошларида катта таассурот қолдирди. Китобчадан ўрин олган она-Ватан, тинчлик,
ёшлик, бахтиёрлик, муҳаббат, қишлоқ табиати, самимий одамлари мавзуидаги шеърлар барчага манзур бўлди. Ёш
ижодкорнинг шеърлари ҳақида устозлардан
Норинисо Қосимова,
шоир Ҳусниддин
Ҳайитов
ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди. Улар ёш ижодкорнинг ютуқ ва
камчиликлари, олдида турган вазифалар, интилишлар ҳақида алоҳида тўхталиб,
кейинги ижодида муваффақият тилашди.
Тадбирда
коллеж директори Зафар Комилов, коллеж
ахборот ресурс маркази раҳбари Санобар Исроиловалар ҳам ўз фикрларини билдиришди.
Тақдимот
иштирокчиларда бадиий адабиётга меҳр ва қизиқиш уйғотибгина қолмасдан, янги ижодкорларнинг, истеъдод соҳибларининг
кашф этилишига туртки бўлди, десак хато қилмаймиз.
Шаҳло АБДУСАИДОВА
Комментариев нет:
Отправить комментарий