пятница, 28 июня 2019 г.

УНВОН МУБОРАК!

27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Президентимизнинг фармонига асосан бир гуруҳ соҳа ходимлари  унвон, орден ва медаллар билан мукофотландилар. Қувонарлиси, тақдирланган орасида “Сирдарё ҳақиқати” газетасининг Маънавият бўлими мудири, тажрибали ва фидойи журналист Холида Пардабоева “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист” унвонига лойиқ топилди.

Ҳамиша даврнинг қайноқ жабҳасида бўлиб, жавлон ураётган ҳамкасбимиз қарийб 42 йилдирки, журналистика соҳасида қалам тебратиб, фидокорона меҳнат қилиб келмоқда. Ўз сўзига, услубига эга қалам соҳибасининг вилоятимиз маънавий-маърифий  ҳаётини акс эттирган турли мавзудаги публицистик мақолалари, очерк ва лавҳалари мунтазам ёритиб келмоқда.
Ижод майдонида ўз ўрнини топа олган  журналист аёлга кўрсатилган юксак эҳтиром сирдарёлик ҳамкасбларимизнинг қалбларини фахр-ифтихор туйғусига тўлдирди.

Биз ўз касбининг фидойиси, заҳматкаш журналист Холида Пардабоевани юксак унвон билан самимий муборакбод этиб, у киишга соғлик-омонлик, тинчлик-хотиржамлик, келгусидаги ижодий ишларига барака тилаймиз.

Комментариев нет:

Отправить комментарий