среда, 3 апреля 2019 г.

"ЭНГ ФАОЛ ҲУҚУҚ ТАРҒИБОТЧИСИ" КЎРИК-ТАНЛОВИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

Сирдарё вилоят адлия бошқармаси 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари  ходимлари куни муносабати билан вилоят миқёсида  “Энг фаол ҳуқуқ тарғиботчиси” кўрик-танловини эълон қилади. 

Кўрик-танловда қуйидаги номинациялар ғолиблари тақдирланадилар:
1. Ҳуқуқий мавзуда энг кўп мақола чоп этган газета
2. Ҳуқуқий мавзуда энг кўп мақола ёзган мухбир
3. Ҳуқуқий мавзуда энг кўп эшиттириш тайёрлаган радио мухбири
4.  Ҳуқуқий мавзуда энг кўп кўрсатув тайёрлаган телевидение мухбири             
5. Ҳуқуқий мавзуда энг кўп мақола чоп этган веб-сайт(телеграмм канали)
Кўрик-танловнинг якуни бўйича тақдирлаш маросими  шу йил 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари  ходимлари кунида бўлиб ўтади.
Кўрик-танловда иштирок этишни истаган   ОАВ вакиллари   2019 йил январь ойидан 20 июнга қадар чоп этилган мақола  ва эфирга узатилган кўрсатув ва эшиттиришлар жамламасини ҳамда паспорт нусхаларини вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлимига топшириши лозим.

Маълумот  учун телефон:    67-225-15-47

Комментариев нет:

Отправить комментарий