вторник, 9 апреля 2019 г.

“ВАТАН — МЕНИНГ НИГОҲЛАРИМДА”

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаш қошидаги Имконияти чекланган ёшлар ва болалар маркази ташаббуси билан ўтказилаётган “Ватан — менинг нигоҳларимда” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Алишер Навоий номидаги “Билимдонлар маскани”да бўлиб ўтган вилоят босқичи 28 нафар туман ва шаҳарларидан келган ёшлар ижодий ва амалий йўналишлари бўйича иштирок этишди.

Танлов натижасига кўра, 7-14 ёшдаги болалар ижодий йўналиш бўйича 1-ўринни Зуҳра Мавлонова, 2-ўрин Азиза Ражабова, 3-ўрин Робия Қурбонова эгаллади. 14-30 ёшдаги ёшлар ўртасидаги ижодий ва амалий йўналиш бўйича 1-ўринни Фарзона Отахонова, 2-ўринни Комила Каримова ва Камола Абдуқаҳҳорова, 3-ўринни Руслам Мелибоев ва Дилноза Мирзааҳмедоваларга насиб этди. 

Комментариев нет:

Отправить комментарий