Кўзлари ғайрат-шижоатидан ҳамиша порлаб турадиган, қадамлари илдам ва ўктам бу қизни кўрган ҳар қандай нотаниш киши ҳаваси келиши
турган гап. Негаки, унинг самимий
қарашлари, одамлар билан муносабати, меҳнатга муносабати ҳеч кимни
беэътибор қолдирмайди.
– "Умид билан қоқилган эшик бир куни
албатта, очилади" деган экан донишмандлардан бири. Ўзим оддий деҳқон
фарзандиман, болалигимдан тупроқ ҳидини туйиб, буғдой шовуллашию оппоқ дурдек
очилган пахталарга ҳавас билан улғайганман. Гулистон туманидаги Мирзо Улуғбек агоросаноат касб-ҳунар
коллежида ўқиб юрган кезларимдан фермерликка ҳавас қилдим. Ана шу орзулар билан
19 ёшимда "Сарвимноз Собиржоновна файзи" фермер хўжалигини очдим.
2012 йилда ташкил этилган фермер хўжалигига туман ҳокимлиги томонидан 46 гектар ер майдони
ажратиб берилган эди. Шундан бери деҳқончиликнинг машаққатларини, шу билан
биргаликда, ҳузурларини татиб келмоқдаман.
– Турли танловларда "Энг ёш фермер",
"Энг ёш аёл фермер" каби номинациялар бўйича ғолибликни қўлга
киритганимда янада кўпроқ меҳнат қилгим, янги марраларни қўлга киритгим келган.
2015 йилда эса Биринчи Президентимиз Фармонига биноан "Ўзбекистон
белгиси" кўкрак нишони билан тақдирланганимда бошим кўкларга етган бўлса,
бугунги эътибордан янги марралар сари руҳландим. Ўзимга бўлган ишонч янада
ортди.
– Дарвоқе, Сарвиноз Шокирова Ўзбекистон "Камолот" ЁИҲнинг
IV қурултойида
Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан иккита янги трактор берилди.
– Қурултойда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг
ташкил этилганини ва шундай тарихий кунда Президентимиз томонидан техника билан таъминланганимдан чексиз хурсандман, шодликларимнинг чеки йўқ.
Келажакдаги орзуларим улкан,-дейди у кўзлари ёниб. - 3 гектар майдонда интенсив
боғ яратмоқчиман. 50 сотих майдонда лимонзор барпо этиб, сўнъий кўлда ғоз, ўрдак парваришини йўлга қўйиш
ниятидаман. Энг муҳими, тенгдошларимни шу соҳага қизиқишини ошириб, янги иш
ўринлари яратмоқчиман.
Бугун сирдарёлик ёшларнинг жуда кўпчилиги ёш
фермер қизга эргашиб, деҳқончилик сир-асрорларини ўрганишга енг шимаришмоқда. Уни янги трактор билан қутлаш асносида иш
тажрибаларини ўрганиб, у каби фермер хўжалиги барпо этиб, эл фаровонлигига
муносиб ҳисса қўшишига аҳд қилишмоқда. "Синчалак" деб ном олган бу
фермер қизнинг ташаббуси ва ғайрат-шижоати барча тенгдошларига ибратдир.
Бизнинг озод ва обод, фаровон, ҳамма имкониятлар эшиги очилган юртимизда
ёшларнинг орзу умидлари ўшалишига барча
шароитлар муҳайёдир.
Шаҳло АБДУСАИДОВА
Комментариев нет:
Отправить комментарий