Деҳқоннинг қалб қўри ва машаққатли меҳнати
эвазига етиштирилган миллатимиз фахри, миллий бойлигимиз ҳисобланган "оқ
олтин"ни нес-нобуд қилмасдан ўз вақтида йиғиб-териб олиш бугуннинг энг муҳим
вазифаларидан биридир. Мана шу шарафли
ишда катталар қатори елкама елка туриб пахтакорларга яқиндан кўмак беришга азму
шижоат қилган ёшлар бугун пахта далаларида жавлон уришмоқда. "Фаол ёшлар
отряди" лойиҳаси остида деҳқонларга мадад бераётган вилоят ёшларининг
далалардаги янгроқ қўшиғи бугун чекка-чекка ҳудудларга ҳам етиб бораяпти.
Мирзаобод туманидаги ёш фермер Жаҳонгир
Исломовнинг пахта даласида оппоқ дурдек сочилган пахталар кўзни қамаштиради.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сирдарё вилоят Кенгаши томонидан "Фаол ёшлар
отряди" лойиҳаси остида ўтказилган бу ердаги тадбир барчани янги марралар сари руҳлантириб юборди. Лойиҳага
100 га
яқин ёшлар қамраб олинган бўлиб, Иттифоқнинг вилоят Кенгаши ходимлари сардорлик
қилишаётгани эътиборга лойиқдир.
Ёшларга хос ғайрат ва иштиёқ билан пахта тераётган ҳашарчи йигит-қизлар
ҳузурига вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев ташриф буюриб жумладан шундай деди:
– Азиз ёшлар, сизларнинг шижоатингиз барчага
намуна бўлаётганидан мамнунмиз. Айниқса ёш фермерларга омад ёр бўлсин, асло
чарчаманглар. Сиз меҳнат қилишдан толмасангиз, биз ҳар бирингизга совға улашишдан чарчамаймиз.
Шу куни энг кўп пахта терган бир гуруҳ йигит-қизларга
вилоят ҳокимининг ҳамда вилоят ёшлар иттифоқининг совғалари топширилди. Мавжуд 30 гектар пахта
майдонидан жами 64 тонна ҳосил олиб,
йиллик режасини барвақт уддалаган ёш фермер Жаҳонгир Исломовга эса вилоят ҳокимининг
махсус совғаси берилди. Шунингдек у вилоят ёшлар иттифоқининг "Энг фаол ёш
фермер" номинацияси соҳиби бўлди.
Пахтазордаги жўшқин ҳаёт оловқалб йигит-қизлар
билан янада гўзал ва файзлидир. Уларнинг ёшлик қўшиғи фидокорона меҳнатлари
билан уйғунлашиб кетиб, кўнгилларга олам-олам шодлик бахш этади. Зеро, шоир
айтганидек;
Инсоннинг тилаги
бахт, саодатдир,
Саодат калити илм-у, ҳикматдир.
Беш буюк ибодат фарз
бўлмиш, аммо
Энг улуғ ибодат ҳалол
меҳнатдир.
Шаҳло
АБДУСАИДОВА
Комментариев нет:
Отправить комментарий