четверг, 2 мая 2019 г.

КЎКСИМДА ВАТАН ШАРАФИ

Гулистон шаҳридаги “Юрт байроғи” майдонида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ташаббуси билан “Шараф лентаси”ни тарқатиш акцияси бўлиб ўтди. Акцияда давомида юрт байроғи акс эттирилган 1000 дан ортиқ ленталарни уруш ва меҳнат фахрийлари, шоирлар, ёзувчилар, санъаткорлар ҳамда таниқли инсонлар иштирокида гулистонликлар кўксига тақилди.
   Тадбирнинг очилиш маросимида вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев иштирок этиб, ёшлар қалбида бугунги доруламон кунларга шукроналик ҳиссини яна бир бой уйғотди. Мусаффо осмонимиз, тинчлигимиз ва ёруғ кунларимиз учун керак бўлса, жонини фидо  қилган аждодларимиз хотираси ёд этилиб, уларга муносиб ворис бўлишга даъват этилди.  Акцияни ўтказишдан асосий мақсад ҳам аслида шу эди. Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янграб, майдонда Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи баланд кўтарилди.
Майдон узра “Болалар шаҳарчаси” тарбияланувчиларидан иборат мусиқа жамоаси ҳарбий оркестр куйларини чалишди. Ёшлар уруш ва меҳнат фахрийлари атрофида жамланишиб, уларнинг Иккинчи жаҳон уруши йиллари билан боғлиқ бўлган хотираларини тинглашди.
— Ёшларнинг кўзларидаги қувончни кўриб, ўзимиз ҳам яшариб кетамиз, – дейди Ботиржон ҳожи Ортиқбоев. — Ҳар гал улар билан учрашгунимизда маънавиятимизни, ўзлигимизни тарғиб қиламиз. Улар — бизнинг келажагимиз. Шунинг учун аъло ўқишлари, одоб-ахлоқлари билан барчага намуна бўлмоқлари даркор.
 Акция доирасида “Менинг бобом меҳнат фахрийси” шиори остида фотосуратлар танлови эълон қилинди. Барча иштирокчилар 10 майга қадар ижтимоий тармоқларга #bobombilanfaxrlanaman, #meningbobommehnatfaxriysi каби хештэглар остида ўз суратларини жойлаб боришади. Акция сўнгида ғолиблар аниқланиб, Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланади.
Эслатиб ўтамиз, шу каби акциялар барча туман ва шаҳардаги диққатга сазовор жойларда, марказий хиёбонларда, маҳаллаларда давом эттирилиши режалаштирилган.
Шаҳло АБДУСАИДОВА.
Суратда: ўтказилган акциядан барча мамнун.


Муҳаммад Карим олган тасвирлар.

Комментариев нет:

Отправить комментарий