воскресенье, 28 января 2018 г.
ИНТИЛИШГА ЧОРЛАДИ
Яқинда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти Кенгаши ҳамда Сирдарё
вилояти Миллий хавфсизлик хизмати бошқармаси билан ҳамкорликда Гулистон шаҳридаги
А.Навоий номидаги вилоят ахборот кутубхонасида бир гуруҳ ёшлар билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда соҳанинг масъул ходимлари, фахрийлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи
вилоят Кенгаши раиси, вилоят ҳокимининг диний-маърифий масалалар бўйича
ўринбосари ҳамда ГулДУ талабалари, касб-ҳунар коллежининг битирувчилари иштирок
этди.
вторник, 16 января 2018 г.
АДАШМОҚЛИК АЙБ ЭМАС
Халқимизда "Бир болага етти маҳалла ота-она", деган ажойиб нақл бор. Дарҳақиқат, Сардоба
туманидаги "Бирлашган" МФЙда истиқомат қилаётган Н. исмли коллеж ўқувчисининг
билиб-билмай содир етган жиноят иши барча маҳалла фаолларини, мутассадди
ташкилот вакилларини оёққа турғизди. Айниқса, очиқ муҳокамада Ўзбекистон ёшлар
иттифоқи вилоят Кенгаши раиси Шавкат Зайниддинов масалани суд жараёнига етиб
бормасдан, ўқувчининг фаол ижтимоий ҳаётга қайтариш таклифини ўртага ташлади.
Йигитчанинг билиб-билмай қилган иши кейинги ҳаётида тўғри йўлини топиб олишига
сабоқлигини ва келгусида ундан халққа, элига манфаат тегадиган инсон бўлишига
ишонч билдирди. Унинг таклифини барча бирдек қўллаб-қувватлади.
пятница, 22 декабря 2017 г.
ЙИЛ САРҲИСОБИ ЁШЛАР НИГОҲИДА
Гулноз
Мамарасулова – Боёвут тумани 9-умумтаълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси:
– Умрнинг ҳар бир
онини қандай сарфлаш, хайрли ишларнинг бошидан тутиш, вақтни мазмунли ўтказиш
инсоннинг ўзига боғлиқ. Ортда қолаётган 2017 йил менга ҳам қатор ажойиб лаҳзаларни
тақдим этди. Албатта, бу тинимсиз изланишларим ва меҳнатларимнинг самараси, деб
ўйлайман. Ушбу йилда магистратура босқичини аъло баҳоларга тамомлаб, магистр
даражасига эришдим. Филология фанлари доктори, профессор М.Н.Холбеков раҳбарлигида
"Илк инглиз романтизм шеъриятида шарқона мавзулар талқини"
("Interpratation of Orientalism in the Early English Romantic
Poetry") мавзусида илмий изланишлар олиб бориб, мавзу юзасидан инглиз ва
ўзбек тилларидаги мақолаларим Россия, Туркия, Озарбайжон каби давлатларда ҳамда
республика илмий-амалий конференция тўпламлари ва журналларида нашр қилинди.
Жиззах давлат педагогика институтида мустақил тадқиқотчи сифатида илмий
фаолиятимни давом эттириш учун ўқишга қабул қилинганим, қувонарлидир.
Шунингдек, жорий йилда республика ёш ижодкорлар кенгаши ташаббуси билан ташкил
этилган "I Республика ёш ижодкорлар форуми"да қатнашиб, сертификат
билан тақдирландим.
Янги – 2018 йил ҳам
остонамизда эшик қоқмоқда. У ўзи билан барчамизга янгидан-янги зафарлар,
муваффақиятлар ва келгусидаги эзгу саъй-ҳаракатларимиз учун куч-ғайрат бағишлашига
ишончим комил. Ҳар бир фасли ўзига хос фазилатларга эга юртимиздан файз-у
барака аримасин! Янги йил барча оилаларга қувонч, бахт-у саодат, тинчлик ва
мустаҳкам соғлик ато этсин! Янги йилингиз муборак бўлсин, азизлар!
вторник, 19 декабря 2017 г.
СИРДАРЁНИ ТАНИТГАН РАҚС
ЮНЕСКО томонидан ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиладиган турли санъат фестиваллари,
кўрик-танловлари кўпчиликнинг эътиборини қозонган. Қадимий ва навқирон Хива шаҳрида бўлиб ўтган "Рақс сеҳри" анъанавий рақс фестивалида республикамизнинг барча вилоятларидан ташриф буюрган
бадиий жамоалар қаторида "Сирдарё наволари" академик
ансамбли ҳам бор.
Подписаться на:
Сообщения (Atom)



