Сирдарё саноат касб-ҳунар
коллежида “Таълим муассасасида таълим-тарбия жараёнини ташкил этилганлиги,
раҳбар ва раҳбар ўринбосарларнинг иш фаолиятини ўрганиш” мавзусида амалий
семинар ўтказилди. Унда вилоятимиздаги
барча касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларининг директорлари, маънавий-маърифий
ишлар ҳамда касбий таълим бўйича директор ўринбосарлари иштирок этдилар.
Семинарда “Энг яхши касб-ҳунар
таълими муассасаси” сифатида Сирдарё саноат касб-ҳунар коллежида амалга
оширилаётган самарали ишлар бошқа таълим муассасаларига намуна қилиб
кўрсатилди.
Коллеж фаесида коллеж талабаларининг
инновацион ғоялари асосида яратган ихтиролари кўргазмаси намойиш этилди.
Хусусан, коллежнинг 2-босқич ўқувчиси Диана Бўздаева қуёш нуридан қувват олиб,
8 соат давомида ёнадиган стол лампасини амалиётга жорий қилган. Коллежнинг
3-босқич ўқувчиси Темур Жўраев ҳам чўл ҳудудига мўлжалланган – қуёш нуридан
қувватланиб, сув иситиб, шамол ҳайдайдиган қурилма яратган.
Семинар доирасида кимё фани
ўқитувчилари – Б.Худойбердиева ва А.Абдумаликов томонидан фанни ўқитишда
қизиқарли лабаратория тажрибаларидан фойдаланишни семинар иштирокчиларига
кўрсатиб бердилар. Шунингдек, коллежнинг
маънавий-маърифий ишлар бўйича директори ўринбосари А.Алиқулов ўқувчиларнинг
дарс машғулотларига қатнашиш давоматини 100 фоиз кафолатлаш бўйича фуқаролар йиғинлари
раҳбарлари (маҳалла оқсоқоллари), профилактика инспекторлари, Ёшлар иттифоқи
бошланғич ташкилотлари ҳамкорлигида амалга оширилаётган ишлар хусусида тақдимот
ўтказди.
Семинарда
вилоят Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғи А.Хажимуратов
қатнашчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 январдаги “Умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизимини тубдан
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5313-сон Фармони, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги “Ўзбекистон
Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ўрта махсус, касб-ҳунар
таълими маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-3504-сонли
Қарорида белгиланган вазифаларни бажариш бўйича тавсиялар берди.
Сирдарё
саноат касб-ҳунар коллежининг директори М.Зарипов коллежнинг истиқболдаги
режалари хусусида иштирокчилар билан ўртоқлашди. Айни пайтда мазкур коллежда
1065 нафар ўқувчилар 12 та таълим йўналиши бўйича таҳсил олишмоқда. Сирдарё
туманида 2017-2018 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури доирасида
250 та лойиҳа амалга оширилади. Шундан 151 та лойиҳага мазкур коллежда
мутахассис кадрлар тайёрланмоқда. Бундан ташқари, 17 та йирик корхоналарга аниқ
йўналишлар бўйича мутахассислар ўқитилмоқда. “Peng sheng” Ўзбекистон – Хитой
қўшма корхонаси билан ўзаро икки томонлама меморандиум-шартнома имзолаган
бўлиб, 6 та йўналиш бўйича ўқувчиларга хорижий тил сифатида хитой тили
ўтилмоқда.
Семинар
сўнггида ҳар бир касб-ҳунар коллежида мана шундай истиқболли режаларни тузиб
олишга келишиб олинди.
Ш.АБДУСАИДОВА
Комментариев нет:
Отправить комментарий