среда, 28 февраля 2018 г.

“ЭНДИ ШИЖОАТ БИЛАН ИШЛАЙМИЗ”

Сирдарё вилоят Фермерлар Кенгаши фаоллар залида Президентимизнинг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони мазмун-моҳиятини кенг тарғиб этиш мақсадида ўқув-семинар бўлиб ўтди. Унда вилоятдаги хотин-қизлар қўмиталари раислари, ФҲДЁ мудиралари, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Кенгаши раисларининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий  масалалар бўйича ўринбосарлари, “Оила илмий-амалий маркази ҳамда уларнинг заҳира кадрлари иштирок этдилар.
Семинарни вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилфуза Ўролова бошқариб борди.
– Фармон ижросини таъминлаш ҳар биримизнинг елкамизга катта масъулият юклайди, – деди ўз нутқида Д.Ўролова. – Эндиликда опа-сингилларимизнинг муаммоларини бартараф этишимиз, уларнинг турмушини енгиллатиш йўлида фидойилик билан ишлашимиз талаб этилади. Фармонда хотин-қизларимизнинг бандлигини таъминлашимиз, оилавий ва хусусий тадбиркорликларини, ҳунармандчиликларини ривожлантиришда амалий чораларни амалга оширишимиз кўзда тутилган. Шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик профилактикасини самарали ташкил этишда, уларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишда, маънавий-ахлоқий қадриятларимизни мустаҳкамлаш ишларида шахсан жавобгарликни белгиланди. 
Шунингдек, Хотин-қизлар қўмиталари фаолияти самарадорлигини ошириш, ҳар бир оила, айниқса, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар билан индивидуал иш олиб бориш, оила институтини мустаҳкамлаш, бу борада мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигини кучайтириш юзасидан фармонда белгиланган муҳим вазифалар хусусида маърузалар тингланди.

Семинар сўнгида иштирокчилар ўзларининг таклиф ва фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. 

Комментариев нет:

Отправить комментарий