Инсон учун энг бебаҳо бойлик тинчлик
ҳисобланади. Ҳаттоки, қушлар ҳам тинч
бўлган хонадонларнинг берган насибасини ейди. Баҳор элчиси – қалдирғоч,
мусичалар ҳам осойишта жойдан ўзларига ин қуришади. Қушлар оламидаги бундай
фазилатни кўриб айрим диний оқимлар ташаббускорлари ҳақида ўйланиб қоласиз.
Афсуски, дунёни жиддий хавф-хатарга солаётган диний экстремизим, терроризмнинг
содир бўлишида айрим ёшларимиз ҳам билиб-билмай аралашиб қолаётгани дилимизни
сиёҳ қилмоқда.
Ёшларни диний экстремистик оқимларига кириб
қолишининг олдини олиш, уларни мафкуравий хуружлардан асраш бугунги куннинг
муҳим вазифаларидан биридир. Ана шу мақсадда Гулистон компьютер ва ахборот
технологиялари касб-ҳунар коллежининг мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Миллий
хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси,
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш
органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят Кенгаши, вилоят жомеъ
масжиди ҳамда Гулистон шаҳар ички ишлар бўлими билан ҳамкорликда
маънавий-маърифий давра суҳбати ташкиллаштирилди. Унда Гулистон шаҳридаги
маҳаллалар фаоллари ва ўқувчи-ёшлар иштирок этдилар.
Дара суҳбатида сўз олганлар ёшлар онгига
тинчлик аталмиш олий неъматни сингдириш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш
ҳамда уяли алоқа воситаларини назорат қилиш масаласини ўртага ташладилар.
Шунингдек, тадбирда Призентимиз Ш.Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг
72-сессиясида сўзлаган нутқларида ислом динига берган таърифларига ҳам
тўхталдилар.
- Ёшларимиз диний саволларига интернетдан
жавоб қидиришмасин, - дейди вилоят бош имом хатиби муовини Ф.Раҳмонов. –
Бугунги кунда ҳар бир ўқув муассасасига имом хатиблар бириктирилган. Ҳар қандай
диний саволларига имом хатиблардан тўғридан-тўғри жавоб олиш имкони бор.
Фарзандлар тарбияси сув ва ҳаводек зарур. Тарбияни тўғри йўналтира олсак,
мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Эртанги кунимиз эгаларини ҳар жиҳатдан соғлом
камол топиши, замонавий билимларни эгаллашлари, ўз иқтидор ва қобилиятларини
намойиш этиб, Ватан равнақи йўлида сарфлашларига даъват этиш даркор. Унутманг,
юртимизда юксак салоҳиятли, чуқур билимга эга аждодларга муносиб ворис камол
топиши сизу бизнинг бурчимиздир.
Шаҳло АБДУСАИДОВА
Комментариев нет:
Отправить комментарий