среда, 28 февраля 2018 г.

ҲУҚУҚИЙ САВОДХОНЛИК ЙЎЛИДА

Инсонлар онгига бошқа маданият турлари каби ҳуқуқий маданият ҳам сингиб бормоқда. Ҳуқуқ тарғибот идоралари ходимлари аҳоли орасида мунтазам равишда янги қонунлар ҳақида тушунчалар беришмоқда. Яқинда Гулистон давлат университетининг катта мажлислар залида ўтказилган семинар ҳам ана шулар жумласидандир.
Семинар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 22 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисга Мурожаатномаси ва янги қабул қилинган қонунлар мазмун-моҳиятини ўқитувчи ва талаба-ёшларга етказиш мақсадида ўтказилди.
Тадбирни ГулДУ ректори М.Ходжиев очиб, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг иккинчи устувор йўналиши – Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишдаги амалга ошрилаётган ишлар ҳақида гапирди.
Вилоят вилоят иқтисодий суди раиси вазифасини вақтинчалик бажарувчи А.Худойбердиев семинар иштирокчиларига Мурожаатномада ўтган бир йил давомида суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширила бошлаганини мамнунтият билан таъкидлади. Хусусан, янги ташкил этилган Судьялар олий кенгаши, унинг ваколатлари, тузилмаси, судларнинг вазифаси ҳақида  тушунчалар берди.
- Юрбошимиз Олий Мажлис ҳузурида Суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлашга кўмаклашиш комиссиясини ташкил этиш таклифини билдирди,- дейди нотиқ ўз нутқида. – Эндиликда мазкур комиссия фуқаролардан келиб тушадиган мурожаатномалар, халқ билан бевосита учрашув ва мулоқат жараёнида кўтарилаётган масалаларни умумлаштириши, парламент сўрови орқали ҳаққоний вазиятни таҳлил қилиши, Олий суд ва Судьялар олий кенгаши билан муаммоларни ҳал этиш чораларини кўришга хизмат қилади.
Шунингдек, семинарда мавзу юзасидан вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Ш.Саидов, Фуқаролик ишлари бўйича судини раиси Ж.Худойназаров сўзга чиқди.
Талабалрнингинг ҳуқуқий билимларини текшириш мақсадида ўтказилган қисқа савол-жавобда фаол иштирок этган ГулДУ Филология факультети 2-курс талабаси Мираббос Мирсаидовга Юлиан Семёновнинг “Тирик қолиш буюрилган” китоби совға қилди.
Йиғилиш сўнгида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига тўлақонли жавоб олдилар.
Шаҳло АБДУСАИДОВА


Комментариев нет:

Отправить комментарий