среда, 28 февраля 2018 г.

МАСЛАҲАТЧИЛАР БЕЛЛАШДИЛАР

Гулистон шаҳридаги 1-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида “Энг фаол кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчи” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими ҳамда Фуқарорларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят Кенгаши ҳамкорликда ташкил этилган мазкур кўрик-танловда туман-шаҳар саралаш босқичларидан муваффақиятли ўтган 11 нафар иштирокчи ўзаро белашди.
Танловни ташкиллаштиришдан асосий мақсад фуқарорлар йиғинлари раисларининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчилари томонидан амалга оширилаётган илғор иш тажрибаларини оммалаштиришдан иборат.
Танловда фуқаролар йиғинларининг қонун ҳужжатларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш борасида амалга оширган ишларининг тақдимоти, маслаҳатчиларнинг билим савияси ва ҳуқуқий саводхонлиги, фаолиятга оид барча маълумотларининг мавжудлиги ва уларнинг янгиланиб борилаётганлиги тўғрисидаги ҳужжатлари ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан холис баҳоланди.
 Кўрик-танлов якунига кўра, Янгиер шаҳридаги “Обод юрт” МФЙ вакили Жўрақул Бобоев  биринчи ўринни эгаллаб, республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.   Иккинчи, учинчи ўринлар Гулистон шаҳридаги “Дўстлик” ва Ширин шаҳридаги “Бунёдкор” маҳалла фуқаролари йиғинлари вакиллари Сайфиддин Солиев ҳамда Мустофоқул Хўжақуловга насиб этди. Бундан ташқари, иштирокчилар бир неча номинациялар бўйича тақдирланишди. Ғолиблар ва иштирокчиларга ҳамкор ташкилотларнинг диплом, фахрий ёрлиқ, қимматбаҳо  эсдалик совғалари топширилди.
– Маҳалламизда доимий равишда нуронийлар ва ёшлар билан мулоқот ўтказиб келамиз,- дейди Жўрақул Бобоев. – Кексаларимизнинг бой ҳаётий тажрибасини ёшлар ўртасида тарғиб қилиб, уларнинг онгида Ватанга бўлган муҳаббатни янада кучайтиришга, улуғ ёшлиларни ҳурмат қилишга, эгзу ишларни давом эттиришга даъват қилмоқдамиз.

Шаҳло АБДУСАИДОВА

Комментариев нет:

Отправить комментарий