Ёшларни тадбиркорлик фаолиятига
кенг жалб қилиш ва уларнинг ғояларини қўллаб-қувватлаш мақсадида “Ёшлар —
келажагимиз” жамғармаси фаолият юритмоқда. Ўтган йилнинг ўзида жамғарма
томонидан 175 нафар йигит-қизларнинг бизнес режаларини амалга ошириш учун
имтиёзли кредит маблағлари ажратилганди. Белгиланган банклар томонидан кредит
маблағлари ўз вақтида ажратилишида айрим муаммоларни ҳал этиш мақсадида
Гулистон давлат университетининг катта мажислар залида танқидий руҳда йиғилиш
бўлиб ўтди. Йиғилишда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раисининг
биринчи ўринбосари, “Ёшлар — келажагимиз” жамғармаси ижрочи директори
Б.Баҳромбеков, ёшлар масалалари бўйича бошқарув раиси У.Валиев, Ўзбекистон
Республикаси ТИФ “Миллий банк” кредит департаменти бошқарма бошлиғи Б.Зияев, АТ
“Халқ банки” бошқаруви риск департаменти директор ўринбосари Х.Очилов, вилоят
прокуратураси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ҳамда маҳаллий Кенгаш
раислари, ходимлари ҳамда ёшлар иштирок этишди.
четверг, 21 февраля 2019 г.
ГАП ИЖРОДА ҚОЛМОҚДА
Подписаться на:
Комментарии к сообщению (Atom)
Комментариев нет:
Отправить комментарий