Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила
институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси доирасида хотин-қизларнинг
бандлигини таъминлаш, уларнинг меҳнат шароитларини яхшилаш, оилавий ва хусусий тадбиркорликка,
ҳунармандчиликка кенг жалб этиш мақсадида қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, вилоят хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Ўзбекистон ХДП вилоят Кенгаши билан
ҳамкорликда “Аҳоли бандлиги – ижтимоий ҳимоясининг энг мақбул йўли” мавзусида ташкил
этилган амалий семинар ҳам шулар жумласидандир. Семинарда Гулистон шаҳрида иқтиқомат
қилувчи кам таъминланган оилалар бекалари, банд бўлмаган хотин-қизлар жалб
қилинди.
Шунингдек, тадбир қатнашчилари "Ravshan-Azamat-Alisher-BIRDAM"
хусусий корхонаси томонидан тақдим этилган кўргазма билан яқиндан танишишди.
Кўргазмада замонавий тикув машиналари, электоропечлар, автотех хизмат
ускуналари, пайвандлаш ускуналари ва ёғочга ишлов бериш ускунлари намойиш
этилди. Тадбир иштирокчилари замонавий техникаларнинг имконияти ва уларнинг
қулайликлари бўйича мутахассислардан атрофлича жавоб олишди.
— Хусусий корхонамиз томонидан
кўргазмада маҳсулотларимизни тақдим қилдик, - дейди тадбиркор Зокир Алматов. —
Бундан мақсад кам таъминланган хотин-қизларимизнинг бандлигини таъминлаш орқали
вилоятимизнинг саноат салоҳиятини оширишга хизмат қўшишдир. Мижозларга сифатли
хизмат кўрсатиш ва буюртмаларини ўз вақтида етказиб бериш масъулиятини
зиммамизга оламиз.
Ш.АБДУСАИДОВА
Комментариев нет:
Отправить комментарий