среда, 27 февраля 2019 г.

Ёшликнинг ғайрати, шижоатли кучли. Ёзга тенглаштириладиган бу даврдан самарали фойдаланаётган ёшлар талайгина. Бугунги қаҳрамонимиз ёш тадбиркор, “Ҳожи Баҳодирхон ота” МЧЖ раҳбари Ҳасан Жабборов ҳам бундан мустасно эмас. Айни пайтда тадбиркор қизғин иш палласида. У қилинган меҳнатларининг илк нишонасини кўриб, севинмоқда.

Болалигида томорқада оила аъзолари билан помидор, бодринг, булғор қалампир, бақлажон каби полиз экинларини этиштирган Ҳасаннинг қўллари меҳнатда қотди, кўзи  пишиб улғайди. Жамшид акасининг берган ғоясини мақсадга айлантириб, режа тузишга киришди. Уринган иш ўринсиз қолмас, деганларидек, юртимизда тадбиркорлик соҳасида яратилаётган имкониятлардан фойдаланиб, ўтган йили “Асака банк” вилоят филиали томонидан 10 йилга мўлжалланган йиллик ставкаси 6 фоизли 1 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит олди. Кредит маблағларини эса Жанубий Кореядан инновацион технология асосида помидор етиштирувчи гидропоника усулида 2 та иссиқхона сотиб олишга йўналтирди. Янгиер шаҳриlа саккиз ой мобайнида 2 гектарли замонавий иссиқхона қад росnлаб, сентябрь ойида фойдаланишга тахт бўлди. Яхшиларнинг дуоси билан Ҳасан “Дафнис” навли 40 мингдан ортиқ помидор кўчатларини ўтказди. Малакали агрономлар ёрдамида кўчатларнинг ривожини назорат қилиб борди. Шу йилнинг февраль ойидан помирдор пишиб, етилди. Ёш тадбиркор аҳоли дастурхонига  200 тонна помидор етказиб беришни мўлжаллаб турибди.
— Ихчам ва самарадор иссиқхоналар юқори сифатли маҳсулот етиштириш имкониятини беради, - дейди “Ҳожи Баҳодирхон ота” МЧЖ раҳбари Ҳасан Жабборов. — Гидропоника усулидаги иссиқхона замонавий ускунлар ёрдамида тўлиқ автоматлаштирилган ҳолда бошқарилади. Иссиқхонада кўчатлар тежамкор томчилатиш усулида суғорилиб, озиқлантирилди. Ўсимлик озуқани илдизларини ўраб турган эритмадан олади. Иссиқхона тепасига очилиб-ёпилувчи тизим ўрнатилган бўлиб, у ҳам автоматик тарзда бошқарилади. Оз меҳнат сарфлаб, кўп ҳосил олиш ҳам жуда қулай.
Бугунги кунда иссиқхонада 10 нафар хотин-қиз доимий иш ўрни яратилган, уларнинг 5 нафарини ёшлар ташкил этади.
Ёш тадбиркор етиштирган маҳсулотини қўшни давлатларга экспорт қилишни режалаштираяпти. Келажакда эса иссиқхонани кенгайтириб, улардан олинадиган ҳосилни қайта ишлаш учун консерва цехи қуришни ўз олдига мақсад қилиб, қўйган.
— Яқинда Президентимиз вилоятимизга ташрифи чоғида Ховос туманидаги “GRAN RUTA DE LA SEA” корхонаси томонидан замонавий усулда ташкил этилган гиропоника иссиқхона мажмуасини кўздан кечирдилар, - дейди Ҳасан суҳбатимиз давомида. —Давлатимиз раҳбари Жанубий Кореядан келтирилиб, фойдаланилаётган замонавий технологияларни ўзимизда ишлаб чиқариш ва харажатларни камайтириш юзасидан кўрсатмалар берганликларидан жуда хурсанд бўлдим. Бу биз – тадбиркорларга янада кенг имкониятларни очиб беради.
Воҳадошимиз мамалакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларда ҳам фаол иштирок этиб келмоқда. Хусусан, у ўз атрофига 500 минг аъзони жамлаган O‘zLiDePнинг фаол бўлиб,  кўплаб тадбиркорлар билан мулоқот қилиш орқали тажриба алмашмоқда. Туғилажак янги ғояларни янада ривожлантиришда асқотаётир.
Айб йилда эмас, меҳнатда, дейдилар дона халқимиз. Эртанги кунини ўйлаган Ҳасан Жабборов сингари вилоятимиз иқтисодий салоҳияти юксалишиг ҳисса қўшадиган тадбиркорлар сафи кўпаяверсин.

Шаҳло АБДУСАИДОВА

Комментариев нет:

Отправить комментарий