понедельник, 25 марта 2019 г.

КУТУБХОНАГА ЭГА БЎЛ

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши томонидан “Мушоира” деб номланган янги лойиҳага старт берилди. Ўз номидан маълум бўлиб турганидек, лойиҳа 10-30 ёшгача бўлган йигит-қизлар учун мўлжалланган. Лойиҳада ёшлар ўзининг шеърхонлик, ғазалхонлик ва китобхонлик маданиятларини баҳри байт орқали намойиш этишади ҳамда уларни ҳакамлар ҳайъати аъзолари баҳолаб боришади. Беллашув шартига мувофиқ жамоалар шеърий мисранинг сўнгги ҳарфига мослаб, ўзбек ва жаҳон адабиёти шоирларининг қаламига мансуб ижод намуналари билан давом эттиришади.

Ёшларнинг сўз бойлигини ҳамда дунёқарашини бойитишни кўзлаган лойиҳанинг айни пайтда жамоавий туманлараро беллашувлари бўлиб ўтмоқда. Вилоят Маънавият ва маърифат марказида бўлиб ўтган илк тортишувни Сирдарё ҳамда Сардоба туманининг умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари бошлаб беришди. Унда сардобалик ёшларнинг билим, тафаккури баланд келди. Шунингдек, Мирзаобод тумани ва Янгиер шаҳри жамоалари ўртасидаги баҳсларда янгиерликлар ғолиб чиқиб, кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритишди.
Танловнинг ўзига хос жиҳати шундаки, финал босқчида ғолибликни қўлга киритган жамоа 30 июнь — Ёшлар куни муносабати билан ноодатий тарзда рағбатлантирилади.  Хусусан, биринчиликни қўлга киритган жамоага вилоят ҳокими томонидан ўша туман ҳудудида кутубхона қуриб берилади ҳамда Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши кутубхона фондини 3000 дона китоб билан бойитади.

Ш.АБДУСАИДОВА  

Комментариев нет:

Отправить комментарий