понедельник, 25 марта 2019 г.

ВИЛОЯТ ЧЕМПИОНЛАРИ АНИҚЛАНДИ

Гулистон шаҳридаги “ДИНАМО” спорт мажмуасида Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси, вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қўл жанги федерацияси вилоят бўлими билан ҳамкорликда спортнинг қўл жанги тури бўйича вилоят I чемпионати юқори савияда ташкил этилди. Чемпионатда туман, шаҳарлардан ташриф буюрган 150 нафарга яқин спортчилар ўз ёш ва вазн тоифлари бўйича ғолиблик учун курашди.
Илк бор ўтказилган чемпионатнинг очилиш маросимида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари сўзга чиқиб, вилоят ёшларининг спортнинг қўл жанги тури бўйича эришаётган ютуқлари ҳамда спортчиларга яратиб берилаётган шарт-шароитлар хусусида фикр билдириб, иштирокчиларга омад тилашди.
Қизлар ва ўғил болалар ўртасида кечган баҳсларда умумжамоа ҳисобида 1-ўринни “ДИНАМО”, 2-, 3-ўринларни эса Сирдарё тумани ҳамда “Федерация” жамоалари вакиллари эгаллашди.
Шунингдек, чемпионатда қўл жанги бўйича профессионаллар ўртасида 60, 70 ва 80 килограмм вазн тоифаси бўйича жанглар ўтказилди. Юқоридаги вазн тоифалари бўйича Сирдарё тумани вакили Муроджон Ҳамраев, “Федерация” ҳамда “ДИНАМО” жамоалари вакиллари Асомиддин Абдураҳимов, Миролим Соҳиббоевлар 1-ўринга лойиқ топилди.

Ғолиб ва совриндорлар мутасадди ташкилотлар томонидан диплом ҳамда медаллар билан тақдирланди.
Шаҳло

Комментариев нет:

Отправить комментарий