понедельник, 25 марта 2019 г.

“НАФОСАТ ОЛАМИ” СПОРТ ФЕСТИВАЛИ

"Алпомиш” спорт мажмуасида ҳукуматга қарашли бўлмаган “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди вилоят бўлими томонидан анаъанавий “Соғлом авлод учун” кубоги спорт фестивали бўлиб ўтди. “Нафосат олами” шиори остида ўтказилган мазкур фестиваль вилоят Хотин-қизлар қўмитаси, вилоят халқ таълими бошқармаси, Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси вилоят бўлими  билан ҳамкорликда ташкил этилди.


Фестивалда спортнинг бадиий гимнастика ҳамда сузиш турлари бўйича мунтазам шуғулланиб келаётган йигит-қизлар ўз ёш тоифалари бўйича якка ва жамоавий баҳсларда иштирок этди.  
Бадиий гимнастика тури бўйича жами 74 нафар қизлар ўзларининг маҳоратларини намойиш этишди. Жамоавий баҳслар натижасига кўра, Ховос тумани вакиллари 1-ўринни эгаллади. 2- ва 3-ўринлар эса Гулистон ва Янгиер шаҳри жамоаларига насиб этди.
Ўсиб келаётган баркамол авлодни бўш вақтини мазмунли ўтказиш, уларни спортга кенг жалб этиш, соғлом турмуш тарзини қарор топтиришда мазкур фестивалнинг ўз ўрни бор. Келажакда мана шу майдонларда тоблаган спортчилар халқаро ареналарда юрт байроғини баланд кўтаришларига шубҳа йўқ.

Спорт фестивали сўнгида ғолиб ва совриндорларга ҳукуматга қарашли бўлмаган “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди вилоят бўлими ҳамда Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
Ш.АБДУСАИДОВА

Комментариев нет:

Отправить комментарий