среда, 28 февраля 2018 г.

ОГОҲЛИК ТИНЧЛИГИМИЗ ПОЙДЕВОРИДИР

Инсон учун энг бебаҳо бойлик тинчлик ҳисобланади. Ҳаттоки, қушлар ҳам  тинч бўлган хонадонларнинг берган насибасини ейди. Баҳор элчиси – қалдирғоч, мусичалар ҳам осойишта жойдан ўзларига ин қуришади. Қушлар оламидаги бундай фазилатни кўриб айрим диний оқимлар ташаббускорлари ҳақида ўйланиб қоласиз. Афсуски, дунёни жиддий хавф-хатарга солаётган диний экстремизим, терроризмнинг содир бўлишида айрим ёшларимиз ҳам билиб-билмай аралашиб қолаётгани дилимизни сиёҳ қилмоқда.

“ЭНДИ ШИЖОАТ БИЛАН ИШЛАЙМИЗ”

Сирдарё вилоят Фермерлар Кенгаши фаоллар залида Президентимизнинг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони мазмун-моҳиятини кенг тарғиб этиш мақсадида ўқув-семинар бўлиб ўтди. Унда вилоятдаги хотин-қизлар қўмиталари раислари, ФҲДЁ мудиралари, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Кенгаши раисларининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий  масалалар бўйича ўринбосарлари, “Оила” илмий-амалий маркази ҳамда уларнинг заҳира кадрлари иштирок этдилар.
Семинарни вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилфуза Ўролова бошқариб борди.
– Фармон ижросини таъминлаш ҳар биримизнинг елкамизга катта масъулият юклайди, – деди ўз нутқида Д.Ўролова. – Эндиликда опа-сингилларимизнинг муаммоларини бартараф этишимиз, уларнинг турмушини енгиллатиш йўлида фидойилик билан ишлашимиз талаб этилади. Фармонда хотин-қизларимизнинг бандлигини таъминлашимиз, оилавий ва хусусий тадбиркорликларини, ҳунармандчиликларини ривожлантиришда амалий чораларни амалга оширишимиз кўзда тутилган. Шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик профилактикасини самарали ташкил этишда, уларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишда, маънавий-ахлоқий қадриятларимизни мустаҳкамлаш ишларида шахсан жавобгарликни белгиланди. 
Шунингдек, Хотин-қизлар қўмиталари фаолияти самарадорлигини ошириш, ҳар бир оила, айниқса, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар билан индивидуал иш олиб бориш, оила институтини мустаҳкамлаш, бу борада мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигини кучайтириш юзасидан фармонда белгиланган муҳим вазифалар хусусида маърузалар тингланди.

Семинар сўнгида иштирокчилар ўзларининг таклиф ва фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. 

ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ САМАРАДОРЛИГИ – БОШ ОМИЛ

Сирдарё саноат касб-ҳунар коллежида “Таълим муассасасида таълим-тарбия жараёнини ташкил этилганлиги, раҳбар ва раҳбар ўринбосарларнинг иш фаолиятини ўрганиш” мавзусида амалий семинар ўтказилди.  Унда вилоятимиздаги барча касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларининг директорлари, маънавий-маърифий ишлар ҳамда касбий таълим бўйича директор ўринбосарлари иштирок этдилар.
Семинарда “Энг яхши касб-ҳунар таълими муассасаси” сифатида Сирдарё саноат касб-ҳунар коллежида амалга оширилаётган самарали ишлар бошқа таълим муассасаларига намуна қилиб кўрсатилди.
Коллеж фаесида коллеж талабаларининг инновацион ғоялари асосида яратган ихтиролари кўргазмаси намойиш этилди. Хусусан, коллежнинг 2-босқич ўқувчиси Диана Бўздаева қуёш нуридан қувват олиб, 8 соат давомида ёнадиган стол лампасини амалиётга жорий қилган. Коллежнинг 3-босқич ўқувчиси Темур Жўраев ҳам чўл ҳудудига мўлжалланган – қуёш нуридан қувватланиб, сув иситиб, шамол ҳайдайдиган қурилма яратган.
Семинар доирасида кимё фани ўқитувчилари – Б.Худойбердиева ва А.Абдумаликов томонидан фанни ўқитишда қизиқарли лабаратория тажрибаларидан фойдаланишни семинар иштирокчиларига кўрсатиб бердилар. Шунингдек, коллежнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директори ўринбосари А.Алиқулов ўқувчиларнинг дарс машғулотларига қатнашиш давоматини 100 фоиз  кафолатлаш бўйича фуқаролар йиғинлари раҳбарлари (маҳалла оқсоқоллари), профилактика инспекторлари, Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотлари ҳамкорлигида амалга оширилаётган ишлар хусусида тақдимот ўтказди.
Семинарда вилоят Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғи А.Хажимуратов қатнашчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 январдаги “Умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5313-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-3504-сонли Қарорида белгиланган вазифаларни бажариш бўйича тавсиялар берди.
Сирдарё саноат касб-ҳунар коллежининг директори М.Зарипов коллежнинг истиқболдаги режалари хусусида иштирокчилар билан ўртоқлашди. Айни пайтда мазкур коллежда 1065 нафар ўқувчилар 12 та таълим йўналиши бўйича таҳсил олишмоқда. Сирдарё туманида 2017-2018 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури доирасида 250 та лойиҳа амалга оширилади. Шундан 151 та лойиҳага мазкур коллежда мутахассис кадрлар тайёрланмоқда. Бундан ташқари, 17 та йирик корхоналарга аниқ йўналишлар бўйича мутахассислар ўқитилмоқда. “Peng sheng” Ўзбекистон – Хитой қўшма корхонаси билан ўзаро икки томонлама меморандиум-шартнома имзолаган бўлиб, 6 та йўналиш бўйича ўқувчиларга хорижий тил сифатида хитой тили ўтилмоқда.
Семинар сўнггида ҳар бир касб-ҳунар коллежида мана шундай истиқболли режаларни тузиб олишга келишиб олинди.
Ш.АБДУСАИДОВА

воскресенье, 28 января 2018 г.

АЖДОДЛАР ЖАСОРАТИ ИБРАТ

Куни кеча Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ҳамда вилоят Миллий хавфсизлик хизмати билан ҳамкорликда бир гуруҳ сирдарёлик ёшлар пойтахтга ташриф буюришди. Илк марта ёшлар Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати музейига қадам ранжида этишди.

ИНТИЛИШГА ЧОРЛАДИ

Яқинда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти Кенгаши ҳамда Сирдарё вилояти Миллий хавфсизлик хизмати бошқармаси билан ҳамкорликда Гулистон шаҳридаги А.Навоий номидаги вилоят ахборот кутубхонасида бир гуруҳ ёшлар билан учрашув ўтказилди. Учрашувда соҳанинг масъул ходимлари, фахрийлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси, вилоят ҳокимининг диний-маърифий масалалар бўйича ўринбосари ҳамда ГулДУ талабалари, касб-ҳунар коллежининг битирувчилари иштирок этди.

вторник, 16 января 2018 г.

"ҲЕЧ НАРСА ТОЗА ҲАВОГА ЕТМАЙДИ”

Болалигидан  спортнинг бокс тури билан шуғулланиб келаётган Умиджоннинг (мақолада исмлар ўзгартирилган) кучли мушакларидан Азамат қинғир ишда фойдаланишни ўзига эп кўрди. Ёш йигитнинг ишонувчан, соддадиллиги унга ўз муаммосини осонгина ҳал этишда қўл келди...

АДАШМОҚЛИК АЙБ ЭМАС

Халқимизда "Бир болага етти маҳалла ота-она", деган   ажойиб нақл бор. Дарҳақиқат, Сардоба туманидаги "Бирлашган" МФЙда истиқомат қилаётган Н. исмли коллеж ўқувчисининг билиб-билмай содир етган жиноят иши барча маҳалла фаолларини, мутассадди ташкилот вакилларини оёққа турғизди. Айниқса, очиқ муҳокамада Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси Шавкат Зайниддинов масалани суд жараёнига етиб бормасдан, ўқувчининг фаол ижтимоий ҳаётга қайтариш таклифини ўртага ташлади. Йигитчанинг билиб-билмай қилган иши кейинги ҳаётида тўғри йўлини топиб олишига сабоқлигини ва келгусида ундан халққа, элига манфаат тегадиган инсон бўлишига ишонч билдирди. Унинг таклифини барча бирдек қўллаб-қувватлади.