среда, 12 декабря 2018 г.

“МОМО ЕР” САҲНАДА

Вилоят мусиқади драма театри ижодий жамоаси Чингиз Айтматовнинг “Сомон йўли” асари асосида “Момо Ер” спектаклини саҳналаштириш ишларига  киришган эди.  Янги саҳна асари қисқа муддат ичида тайёр бўлди.

«ҲАММАСИ ЎЗГАЧА БЎЛДИ…»

Хорватиянинг Загреб шаҳрида спорт курашлари бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионатда Гулистон олимпия захиралари коллежининг 2-босқич ўқувчиси, гулистонлик Жамшид Маъруфов эркин кураш тури бўйича иштирок этиб, диёримизга олтин медални қўлга киритди. 16 ёшли спортчининг бу ғалабасидан сўнг унинг исми тарих саҳифаларида муҳрланадиган бўлди. Сабаби 1998 йилда мазкур мусобақада ёш ўсмир Дилшод Мансуров олтин медални қўлга киритганидан сўнг эркин кураш бўйича ўсмирларимиз жаҳон чемпионатида фахрли 1-ўринни эгаллай олишмаганди. Орадан 20 йил вақт ўтиб, суҳбатдошимиз Жамшид Маъруфов бу натижани қайта янгилашга мушарраф бўлди.

ГИЁҲВАНДЛИК – ҲАЁТ КУШАНДАСИ

Гиёҳвандлик бутун дунё жамоатчилигини ташвишга солаётган муаммо саналади. Гиёҳ­вандлик жамият учун хатарли оқибатларни келтириб чиқаради. Миллат генофондининг бузилишига олиб келади. Шу боис мамлакатимизда гиёҳвандлик муаммосининг олдини олиш ва унга қарши курашнинг ўзига хос жиноий-ҳуқуқий таъсир чоралари ишлаб чиқилган. Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш билан боғлиқ жиноятларнинг асосий қисми Ўзбекистон Жиноят кодексининг 273-моддасида кўрсатилган жиноятларга тўғри келади.

среда, 28 февраля 2018 г.

ҚИЗЛАРГА “SPARK” АВТОМОБИЛИ

Президентимизнинг 2017 йил 18 июлдаги "Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига асосан,  илк маротаба "Ёш китобхон" танловининг республика босқичи ўтказилди. Унда маҳаллий ва ҳудудий босқичлардан муваффақиятли ўтган йигит-қизлар Президентимизнинг совғаси - "Spark" автомобилини қўлга киритиш учун билимларини синовдан ўтказдилар. Республика босқичи беллашувларида вилоятимиз вакили, Мирзаобод туманидаги 15-мактаб ўқувчиси Ёрқинжон Ҳайитбоев ҳам иштирок этди.
14 ёшдан 19 ёшгача бўлган ўқувчилар "Маънавий-маърифий китоблар билимдони", "Бадиий китоблар билимдони, "Мен севган адиб", "Шеърият" каби шартларга кўра      100 балли тизим асосида баҳоланди.
Якуний натижаларга кўра, самарқандлик Моҳинисо Шомуродова 252.25 балл тўплаб, "Spark" автомобилига эга чиқди. Хоразмлик имконияти чекланган Умиджон Қутлимуродов эса 245 балл жамғариб, компьютер жамланмаси, моноблок ва принтерни қўлга киритди. Бухоролик Нодира Миродуллаева 221.75 балл йиғиб, 200 дона китоб тўпламига лойиқ топилди.
20 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидаги баҳслар ҳам мунозараларга бой тарзда кечди. 
Танлов натижаларига кўра, фарғоналик Шарофатхон Исмоилова 270.05 балл билан 1-ўринни эгаллаб, иккинчи "Spark" автомобилини қўлга киритди. Қашқадарёлик Абдилазиз Қурбонов 217.75 балл билан 2-поғонани эгаллади ва унга компьютер жамланмаси, моноблок ва принтери совға қилинди. Тошкент шаҳридан Сарвиноз Саксонова эса 200 балл жамғариб, шахсий  кутубхонасини 200 дона китоб тўплами билан бойитди.
Билимдон ва китобхон тенгдошлардан ўрнак олсак арзийди. Қани, ўзингизни синаб кўринг, ким қанча китоб ўқиб, билимини бойитаолади.

Шаҳло АБДУСАИДОВА

ЎЗИМИЗНИНГ “КУМУШБИБИ” ҚЎҒИРЧОҚ

Жиянимнинг туғилган кунига катта қўғирчоқ ҳадя қилишни ният қилиб, шаҳримиздаги ўйинчоқ дўконлари томон йўл олдим. Дўконларда бир-биридан фарқ қилувчи турли хил катта кичикликдаги қўғирчоқларни кўздан кечирар эканман, ишбилармон тадбиркорларнинг уддабуронлигига қойил қолдим. Бироқ, миллий қўғирчоқлар ўрнига ғарбона кўринишдагилари кўплиги дилимни сиёҳ қилди. Ҳатто “Камолахон” номли қўғирчоқнинг ҳам сочлари сап-сариқ. Шунақаси ҳам бўлар экан: номи ўзбекча, қиёфаси европача. Сотувчилардан сочи ва қош-кўзи қора қўғирчоқ сўрасам, елка қизишдан нарига ўтишмади. Миллий қўғирчоқ тополмасдан  уйга  қайтдим...

МАСЛАҲАТЧИЛАР БЕЛЛАШДИЛАР

Гулистон шаҳридаги 1-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида “Энг фаол кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчи” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими ҳамда Фуқарорларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят Кенгаши ҳамкорликда ташкил этилган мазкур кўрик-танловда туман-шаҳар саралаш босқичларидан муваффақиятли ўтган 11 нафар иштирокчи ўзаро белашди.