Гиёҳвандлик бутун дунё жамоатчилигини ташвишга солаётган муаммо саналади. Гиёҳвандлик жамият учун хатарли оқибатларни келтириб чиқаради. Миллат генофондининг бузилишига олиб келади. Шу боис мамлакатимизда гиёҳвандлик муаммосининг олдини олиш ва унга қарши курашнинг ўзига хос жиноий-ҳуқуқий таъсир чоралари ишлаб чиқилган. Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш билан боғлиқ жиноятларнинг асосий қисми Ўзбекистон Жиноят кодексининг 273-моддасида кўрсатилган жиноятларга тўғри келади.
Тиббиётда гиёҳванд моддаларни доимий кабул килиб юрган
кишилар жисмида турли хил хасталиклар, жумладан ухлаш тартибини бузилишлиги,
танасида сустлик ва титроқ пайдо бўлиши, иштаҳанинг йўқолиши, кўнгил айниб қайд
қилишлик, баданда увишишлик, хуллас инсонларнинг қанчи дарди бўлса, шу
дардларнинг барчаси уларнинг жисмида номоён бўлиши исботланган.
Қуръони
каримда Аллоҳ таъоло бандаларини хавфдан огоҳ этиб шундай марҳамат қилади: “Ўз
қўлларингиз билан ўзларингизни ҳалокатга ташламангиз!”. (Базара, 190).
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларида: “Ҳар бир маст қилувчи хамрдир.
Ҳар бир хамр ҳаромдир”, деганлар. Бу ҳужжатларда спиртли
ичимликлар, тамаки маҳсулотлари, гиёҳвандлик моддалари, буларнинг ҳаммаси
ҳаромлиги уқтирилган.
Азизлар, Аллоҳ неъмат қилиб берган ҳаётнинг қадрига етиб
яшайлик. Зеро, саломатлигимиз ўз қўлимизда.
Ҳусан
ИСОҚУЛОВ
Комментариев нет:
Отправить комментарий