среда, 12 декабря 2018 г.

МУТОЛАА АҚЛНИ ЧАРХЛАЙДИ

«Ўқимоқ — энг яхши билим олишдир», деган эди улуғ рус шоири Александр Пушкин. Ақлли инсон мутолаа қилмасдан туриб тўлақонли маълумот олиб бўлмаслигини яхши билади. Китоб ўқимаган киши юксак дидли, маданиятли ва дунёқараши кенг одам бўла олмаслиги шубҳасиз. Бироқ, таассуфлар бўлсинки, бизнинг янги асримизда мутолаага эътибор анча сусайиб кетди. Интернет асрида матн иккинчи даражали бўлиб қолди ва фото, стикер ҳамда смайликлар кўпчиликнинг диққат марказини забт этди. Улар инсоннинг ҳис-туйғулари ва ҳолатини намоён қилади, ҳарфларсиз тасвирлар жамиятга, шунингдек, асосан ёшларга маъқул бўлади.

ШУКРОНАЛИК

Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг бевосита сайъ-ҳаракатлари натижасида 1991 йил 31 августда мамлакатимиз ўз мустақиллигига эришди. Ислом Абуғаниевич мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ “халқим учун керак бўлса, жонимни бераман”, дея  юрт фаровонлиги ва равнақи, эл дастурхонининг тўкин-сочинлиги учун бор куч-қувватини сафарбар этди. Биринчи Президентимиз томонидан бошланган ана шундай хайрли ва  эзгу ниятли ишлар бугун  у киши орзулаганидан зиёд давом этаётганига гувоҳмиз. Давлтимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Биринчи Президент бошлаган барча  хайрли ишларнинг ёрқин давомчиси ва янгича турмуш тарзини янгича тафаккур ва кўтаринкилик билан давом эттирмоқдаки бу сиёсатдан  халқимиз бениҳоя мамнун ва рози. Республикамиз бўйлаб амалга оширилаётган “Обод қишлоқ” дастури кишиларнинг фаровон турмуш тарзини таъминланишига хизмат қилиб, уларнинг кайфиятини кўтармоқда, яшашга, меҳнат қилишга қизиқишини оширмоқда.

МУСТАҚИЛЛИК ТЕНГДОШИМАН

Болалигида ҳарбий бўлишни орзу қилмаган ўғил бола бўлмаса керак. Мен ҳам шунга ҳавасманд бўлиб улғайдим. Коллежни тамомлагач, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институтига ўқишга кирдим. Таҳсилни муваффақиятли тугатиб, ўзим туғилиб-ўсган Қарши шаҳридаги умумтаълим мактабида икки йил жисмоний тарбия фанидан ўқувчиларга дарс бердим. Бироқ, кўнглимдаги ҳарбий бўлиш иштиёқи сира менга тинч бермасди. Кўча-кўйда ёки зангори экран орқали ҳарбий либосдагиларни кўрсам, ҳаловатим йўқоларди. Шу сабабдан ҳарбий бўлишга қатъий қарор қилдим. Жорий йилнинг 1 июлидан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясида оддий аскар сифадида фаолиятимни бошладим. Ватан сарҳадларини ҳимоя қилишдек масъулиятли ишда ҳар доим ҳушёр ва сергак тураман. Зеро, юрт тинч, осмонимиз мусаффолигини сақлаш биз – аскарларнинг бурчимиздир. Худо хоҳласа, ота-оналаримиз,  Юртбошимиз истагандек мард ва жасур ҳарбий бўлиб етишишга ваъда бераман.
Мустақил юрт фарзандиман. Истиқлол берган неъматларидан баҳра олиб, баркамол шахс бўлиб вояга етдим. Энди унга жавобан, хизматига шайлигимдан хурсандман. Юртимиз байроғи ҳамиша ҳирпирасин! 
Бекжон ДАВРОНОВ,
оддий аскар. 

УЗЛУКСИЗ ИЗЛАНИШЛАР НАТИЖАСИ

Лобархон Болтабоеванинг бошига бахт қуши қўнди, десак, адашмаган бўламиз. Унинг олий таълим муассасасига ўқишга кириш орзуси бешинчи йилга келиб, тест синовларисиз ва касбий (ижодий) имтиҳонларсиз муддатидан олдин амалга ошадиган бўлди. Албатта, у бундай натижага осонликча эришгани йўқ. Ёшлар етакчисининг тинимсиз саъй-ҳаракатлари, ўз устида ишлаши, ташаббускорлиги, соҳада қўлга киритаётган ютуқлари Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан беэътибор қолмади. Натижада у Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги “Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоларига олий таълим муассасаларига киришда имтиёзлар бериш тўғрисида”ги 914-сонли қарорига мувофиқ олий таълим муассасасига кириш тавсияномасига эга бўлиб, у Гулистон давлат университетининг Педагогика факультетига давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинди.

“МОМО ЕР” САҲНАДА

Вилоят мусиқади драма театри ижодий жамоаси Чингиз Айтматовнинг “Сомон йўли” асари асосида “Момо Ер” спектаклини саҳналаштириш ишларига  киришган эди.  Янги саҳна асари қисқа муддат ичида тайёр бўлди.

«ҲАММАСИ ЎЗГАЧА БЎЛДИ…»

Хорватиянинг Загреб шаҳрида спорт курашлари бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионатда Гулистон олимпия захиралари коллежининг 2-босқич ўқувчиси, гулистонлик Жамшид Маъруфов эркин кураш тури бўйича иштирок этиб, диёримизга олтин медални қўлга киритди. 16 ёшли спортчининг бу ғалабасидан сўнг унинг исми тарих саҳифаларида муҳрланадиган бўлди. Сабаби 1998 йилда мазкур мусобақада ёш ўсмир Дилшод Мансуров олтин медални қўлга киритганидан сўнг эркин кураш бўйича ўсмирларимиз жаҳон чемпионатида фахрли 1-ўринни эгаллай олишмаганди. Орадан 20 йил вақт ўтиб, суҳбатдошимиз Жамшид Маъруфов бу натижани қайта янгилашга мушарраф бўлди.

ГИЁҲВАНДЛИК – ҲАЁТ КУШАНДАСИ

Гиёҳвандлик бутун дунё жамоатчилигини ташвишга солаётган муаммо саналади. Гиёҳ­вандлик жамият учун хатарли оқибатларни келтириб чиқаради. Миллат генофондининг бузилишига олиб келади. Шу боис мамлакатимизда гиёҳвандлик муаммосининг олдини олиш ва унга қарши курашнинг ўзига хос жиноий-ҳуқуқий таъсир чоралари ишлаб чиқилган. Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш билан боғлиқ жиноятларнинг асосий қисми Ўзбекистон Жиноят кодексининг 273-моддасида кўрсатилган жиноятларга тўғри келади.