Биринчи Президентимиз Ислом
Каримовнинг бевосита сайъ-ҳаракатлари натижасида 1991 йил 31 августда
мамлакатимиз ўз мустақиллигига эришди. Ислом Абуғаниевич мустақилликнинг дастлабки
кунлариданоқ “халқим учун керак бўлса, жонимни бераман”, дея юрт
фаровонлиги ва равнақи, эл дастурхонининг тўкин-сочинлиги учун бор
куч-қувватини сафарбар этди. Биринчи Президентимиз томонидан бошланган ана
шундай хайрли ва эзгу ниятли ишлар
бугун у киши орзулаганидан зиёд давом
этаётганига гувоҳмиз. Давлтимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Биринчи Президент
бошлаган барча хайрли ишларнинг ёрқин
давомчиси ва янгича турмуш тарзини янгича тафаккур ва кўтаринкилик билан давом
эттирмоқдаки бу сиёсатдан халқимиз
бениҳоя мамнун ва рози. Республикамиз бўйлаб амалга оширилаётган “Обод қишлоқ”
дастури кишиларнинг фаровон турмуш тарзини таъминланишига хизмат қилиб,
уларнинг кайфиятини кўтармоқда, яшашга, меҳнат қилишга қизиқишини оширмоқда.
Мен ҳаётимни китоб мутолаасиз
тасаввур қилолмайман. Болалгимдан китобга ошно тутинганман. Нутқим равонлиги,
тафаккурим бойлиги, дунёқарашимнинг кенглигини китоб туфайли деб биламан. Китоб
ўқиган кишининг маънавияти юксак бўлади. Маърифатли инсон сифатида ўзгалардан
ажралиб туради.
Ҳозир ёшим минг ойдан ўтган
бўлса-да, мен учун мутолаадек мароқли ҳордиқ йўқ. Турли газета-журналларни ўқиб
бориш орқали юртимизда кечаётган янгиликлардан доимо хабардорман. Шу сабабдан
азиз фарзандларимга вақтни бесамар кетказмай, илм-маърифат йўлини танлашларини
истардим. Зеро, китоб – ҳаёт чашмаси. У сени чанқоғингни босади, лек эвазига
ҳеч нарса сўрамайди. Яна бундай чин дўстни қаердан топасан? Ўқинг, изланинг,
ҳунар ўрганинг. Мамлакатимиз тақдири сизнинг қўлингиздалигини асло ёдингиздан
чиқарманг, азиз ўғил-қизларим!
Муртозоқул ҳожи САФАРОВ 84 ёш,
Мирзаобод тумани
Комментариев нет:
Отправить комментарий