Болалигида ҳарбий бўлишни орзу қилмаган ўғил бола бўлмаса керак. Мен ҳам
шунга ҳавасманд бўлиб улғайдим. Коллежни тамомлагач, Низомий номидаги Тошкент давлат
педагогика институтига ўқишга кирдим. Таҳсилни муваффақиятли тугатиб, ўзим
туғилиб-ўсган Қарши шаҳридаги умумтаълим мактабида икки йил жисмоний тарбия
фанидан ўқувчиларга дарс бердим. Бироқ, кўнглимдаги ҳарбий бўлиш иштиёқи сира менга
тинч бермасди. Кўча-кўйда ёки зангори экран орқали ҳарбий либосдагиларни
кўрсам, ҳаловатим йўқоларди. Шу сабабдан ҳарбий бўлишга қатъий қарор қилдим. Жорий
йилнинг 1 июлидан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясида оддий аскар
сифадида фаолиятимни бошладим. Ватан сарҳадларини ҳимоя қилишдек масъулиятли
ишда ҳар доим ҳушёр ва сергак тураман. Зеро, юрт тинч, осмонимиз мусаффолигини
сақлаш биз – аскарларнинг бурчимиздир. Худо хоҳласа, ота-оналаримиз, Юртбошимиз истагандек мард ва жасур ҳарбий
бўлиб етишишга ваъда бераман.
Мустақил юрт фарзандиман. Истиқлол берган неъматларидан баҳра олиб,
баркамол шахс бўлиб вояга етдим. Энди унга жавобан, хизматига шайлигимдан
хурсандман. Юртимиз байроғи ҳамиша ҳирпирасин!
Бекжон
ДАВРОНОВ,
оддий
аскар.
Комментариев нет:
Отправить комментарий