вторник, 15 января 2019 г.
понедельник, 14 января 2019 г.
МАҚСАД ҚЎЙДИНГМИ, ИНТИЛ!
Омад келса, қўшалоқлаб келади,
деганлари рост гап. Аммо омаднинг келиши кўп жиҳатдан кишининг ўзига боғлиқ.
Ўтаётган вақтдан оқилона фойдаланиш омад эшикларини бирин-кетин очилишига замин
яратади. Гулистон давлат университети Филология факультети хорижий тил ва адабиёти йўналиши 3-курс талабаси Шоҳсанам Анварова
мисолида бунга гувоҳ бўлдик. Қаҳрамонимиз учун ўтган 2018 йил хайрли кечди. У
“Халқаро Бешлар Иттифоқи (Union V)” конференсиясида, “Таълимда инновация”
халқаро форумида, “Қизлар фаоллигини ошириш саммити” (“Girls Development
Summit”)да, “Мунозара” I республика
форумида муваффақиятли иштирок этди.
ФАОЛЛИКНИ ОШИРИБ
Сирдарё туманидаги “Интилиш” (аввалги
“Малик”) маҳалласида жойлашган 11-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида
ўтган 2017-2018 ўқув йилида қувонарли натижаларга эришилди. Тажрибали
мутахассис Шокир Мустафаев директорлик қилаётган ушбу масканни 30 нафар ўғил ва
қиз мусиқа ва санъатнинг бир неча йўналишлари бўйича муваффақиятли битириб
чиққан эди. Уларнинг деярли барчаси республикамиздаги олий ва ўрта махсус билим
юртларига ўқишга қабул қилинди. Бунда уларга устозлари томонидан мусиқа ва
санъат сирлари пухта воқиф этилганлиги аҳамиятлидир.
ҲАРБИЙЛАР ЗУККОЛИГИ
Китоб билан юзлашмайдиган соҳани
ўзи топилмаса керак. Киши ҳаёти давомида инсонлар билан мулоқоти давомида ҳамда
касб тақозаси билан ўзида ҳамиша унга муҳтожликни сезади. Чунки тафаккур
оламини бойитиб бориши ва нутқининг теранлигини оширишда, алббата, беминнат
кўмакчи – китобнинг аҳамияти беқиёс. Аҳолининг китобхонлик маданиятини
юксалтиришда қаратилган танловларда ҳарбийлар ҳам иштирок этаётганлиги
қувонарлидир. Яқинда Гулистон шаҳрида вилоятимиздаги ҳуқуқ тартибот органлари
ходимлари ва ҳарбий қисм аскарлари ўртасида ўтказилган “Зукко китобхон”
интеллектуал беллашув ҳам ана шулар жумласидандир.
вторник, 8 января 2019 г.
ҚАРҒИШНИНГ КУЧИ (ҳикоя)
Кузнинг сўнгги ойи ярим
чорагини босиб ўтган бўлса ҳам ҳаво илиқ. Устига енгилроқ кийим кийиб олган
одамлар ҳаёт ташвишлари билан манзиллари томон шошилишмоқда. У бинонинг бешинчи
қаватидан маъюс нигоҳ билан ташқаридаги одамларни кузатганча ўйчан боқиб
турарди. Ҳорғинлик аломати унинг юзида акс этгани бир қарашдаёқ сезилади.
Хонада кимнингдир инграган товуши қулоғига чалиниши билан ортига ўгирилди. Бу
товуш палатада ётган бемор аёлларнинг бирининг овози эди. Уч кун бурун шу аёлни
шифокорлар операция қилишганди.
ҲАММА БОЛАЛАР ҲАМ ҚЎҒИРЧОҚ ЎЙНАШГА ҲАҚЛИ ЭМАСМИ?
Сафдош китобхонлар, биласизми, китобларнинг даражаси
ва ўрни унинг бежиримлиги ёхуд ҳажми билан белгиланмайди. Бу фикрнинг нечоғлик
тўғри эканлигига бугун яна бир бор амин бўлдим.
«Афғонистонда болалар кўп, аммо болалик йўқ» - Холид
Ҳусайннинг «Шамоллар ортидан югуриб» асаридан олинган биргина шу жумлани
ўқидиму айрим мамлакатлардаги нотинчлик ва шу туфайли хурсандчилигини йўқотган
халқ ҳақида ўйладим. Очлик ва унинг оқибатида халок бўлаётган кишилар, бешафқатлик
ва натижада мурғак юраги билан ҳали
дунёни танишгада улгурмаган гўдаклар сурати кўз олдимдан ўтди.
Подписаться на:
Сообщения (Atom)




