вторник, 15 января 2019 г.

ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИНИ УЛУҒЛАБ...

O`zLiDeP Сайхунобод тумани кенгаши ташаббуси билан туман ҳокимлиги мажлислар залида 14-январь – Ватан ҳимоячилари куни ҳамда Қуролли Кучларимиз ташкил топганлигининг 27 йиллиги муносабати билан “Ватан – муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир” мавзусида уч авлод учрашуви ташкил этилди.

Туман ҳокимлиги, туман мудофаа ишлари бўлими, туман маданият бўлими, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши, туман халқ таълими бўлими, вилоятдаги ҳарбий қисм хизматчилари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган тадбирда даставвал ҳарбий техникалар кўргазмаси намойиш этилди.
Тадбирда Сайхунобод тумани ҳокими Б.Мирзақулов, туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи, майор А.Муйдинов, O’zLiDeP Сайхунобод туман кенгаши раиси У.Ниязов ва бошқалар Ватанимиз тинчлиги ва осойишталиги йўлидан сидқидилдан хизмат қилаётган ҳарбийлар учун ҳукуматимиз томонидан уларга яратиб берилаётган имкониятлар ва шарт-шароитлар хусусида сўз юритишди. Байрам дастурида тумандаги 8-сонли болалар мусиқа ва санъати мактаби ҳамда ҳарбий қисм хизматчилари тайёрланган кўргазмали чиқишлар иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.
Кеча сўнгида партия томонидан бир гуруҳ ҳарбийларга байрам совғалари улашилди.
***
Сана муносабати билан O’zLiDeP Ширин шаҳар кенгаши томонидан энергетика ва маиший хизмат касб-ҳунар коллежида ҳарбийлар билан мулоқот ўтказилди. Кенгаш аппарати раҳбари Ж.Тошқулов бошқариб борган учрашувда коллеж ўқувчилари ҳарбийлар ҳаётига оид кўплаб қизиқарли маълумотларга эга бўлишди. Шунингдек, тадбир давомида ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.
***
Гулистон туманида ҳам байрам шукуҳи кезмоқда. O’zLiDeP Гулистон туман кенгаши ташаббуси билан “Нуробод ёшлар орзуси” ўйингоҳида туман маҳаллаларидаги 18-30 ёшгача бўлган йигитлар ўртасида спортнинг футбол тури бўйича мусобақа ташкил этилди. Унда маҳаллалардаги 32 жамоа ғолиблик учун ўзаро белашишди.
Муросасиз кечган баҳсларда 1-ўрин “Фурқат” маҳалласи, 2-ўрин “Нуробод” маҳалласи, 3-ўрин эса “Ўзбекистон” маҳалласи вакилларига насиб этди. Ғолибликни қўлга киритган жамоаларга ҳамда фаол ўйинчиларга партия томонидан Фахрий ёрлиқлар ҳамда эсдалик совғалари топширилди. 

Ш.АБДУСАИДОВА
Э.ЖЎРАЕВ олган суратлар

Комментариев нет:

Отправить комментарий