понедельник, 14 января 2019 г.

ҲАРБИЙЛАР ЗУККОЛИГИ

Китоб билан юзлашмайдиган соҳани ўзи топилмаса керак. Киши ҳаёти давомида инсонлар билан мулоқоти давомида ҳамда касб тақозаси билан ўзида ҳамиша унга муҳтожликни сезади. Чунки тафаккур оламини бойитиб бориши ва нутқининг теранлигини оширишда, алббата, беминнат кўмакчи – китобнинг аҳамияти беқиёс. Аҳолининг китобхонлик маданиятини юксалтиришда қаратилган танловларда ҳарбийлар ҳам иштирок этаётганлиги қувонарлидир. Яқинда Гулистон шаҳрида вилоятимиздаги ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари ва ҳарбий қисм аскарлари ўртасида ўтказилган “Зукко китобхон” интеллектуал беллашув ҳам ана шулар жумласидандир.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ташаббуси билан мазкур танлов Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 27 йиллиги ҳамда 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ташкил этилди.
“Темур тузуклари”, “Бобурнома”, “Султон Жалоллидин Мангуберди” каби асарлардан ҳамда Ўзбекистон тарихидан берилган саволларга вилоят Божхона бошқармаси, Миллий гвардиянинг 86528-сонли ҳарбий қисми, Мудофаа вазирлигига қарашли 99440-сонли ва 21143-сонли ҳарбий қисм аскарлари жавоблари орқали ўз ақл-заковатлари, зукколикларини намоён этишди.

Беллашув якунига кўра 1-ўринни Мудофаа вазирлигига қарашли 21143-сонли ҳарбий қисм, 2,3-ўринларни Миллий гвардиянинг 86528-сонли ҳарбий қисми ҳамда Мудофаа вазирлигига қарашли 99440-сонли ҳарбий қисм жамоалари эгаллашди.
Ғолиб жамоаларга Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгашининг диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Ш.АБДУСАИДОВА

Комментариев нет:

Отправить комментарий