четверг, 26 октября 2017 г.
ПАХТАЗОРДА ЁШЛИК ҚЎШИҒИ
Деҳқоннинг қалб қўри ва машаққатли меҳнати
эвазига етиштирилган миллатимиз фахри, миллий бойлигимиз ҳисобланган "оқ
олтин"ни нес-нобуд қилмасдан ўз вақтида йиғиб-териб олиш бугуннинг энг муҳим
вазифаларидан биридир. Мана шу шарафли
ишда катталар қатори елкама елка туриб пахтакорларга яқиндан кўмак беришга азму
шижоат қилган ёшлар бугун пахта далаларида жавлон уришмоқда. "Фаол ёшлар
отряди" лойиҳаси остида деҳқонларга мадад бераётган вилоят ёшларининг
далалардаги янгроқ қўшиғи бугун чекка-чекка ҳудудларга ҳам етиб бораяпти.
ҚЎШҚАНОТ ИСТЕЪДОД ЭГАЛАРИ
Вилоят маънавият ва маърифат марказининг
расмлар галереясида икки нафар ёш
мусаввирлар, Ўзбекистон Бадиий академиясининг аъзоси Одилжон Аҳмедов ва Камола
Аҳмедоваларнинг "Янги нафас" деб номланган илк ижодий кўргазмаси
очилди.
воскресенье, 30 апреля 2017 г.
АДАШГАНЛАР
Тикиш-бичишга қўли келишиб қолган
опа-сингилларнинг овозаси маҳаллага тезда тарқалди. Ҳаво исиган сари енгил
кийимлар тикдирувчи қўни-қўшни, таниш-билишлар сони ортиб борарди. Бежирим
тикилган либосларни енгига кийган мижоҳлар қизларнинг “қўли гул” дея
таърифлашарди.
Касб-ҳунар коллежининг
тикув-бичувчилик йўналишнини бирин-кетин тамомлаган бу опа-сингиллар иш билан
банд эканлигидан кўнгиллари тўқ.
Подписаться на:
Сообщения (Atom)



