Ёшларга мамлакатимизда имкониятлар
кўлами кенг. Гоҳида билиб-билмай жиноят йўлига адашиб кириб қолган
йигит-қизларга ҳам ғамхўрлик кўрсатилиб, уларни тўғри йўлга бошламоқда.
Хусусан, 2017 йил 5 декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ўзбекистон
ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ўртасида ёшлар масалалари соҳасида ўзаро
ҳамкорлик тўғрисида имзоланган Меморандумга асосан озодликдан маҳрум қилиш
билан боғлиқ бўлмаган жазо тури тайинланмоқда. Ёшлар иттифоқи томонидан
берилган кафолат хатига таяниб, кўплаб ёшлар суд залидан озод қилинмоқда. Бугунги суҳбатимизда кафолат хати берилиши
бўйича бўлиб, саволларимизга Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши Ёш ҳуқуқшунослар
кенгаши бўлими юристконсульти Шерали Худаяров жавоб берди.
четверг, 21 февраля 2019 г.
вторник, 29 января 2019 г.
КАМЧИЛИКЛАР ҲАМ, ЮТУҚЛАР ҲАМ ЎЗИМИЗНИКИ
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгашининг
2018 йил якунларига бағишланган Кенгаш йиғилиши таҳлилий-танқидий руҳда ўтди.
Йиғилишда Ёшлар иттифоқининг туман ва шаҳар Кенгашлари раислари, Кенгаш
аъзолари иштирок этишди.
Бугунги кунда вилоятимизда 30
ёшгача бўлган ёшлар 488 100 нафардан ортиқ бўлиб, ҳудуд аҳолисининг 59
фоизини ташкил этади. Ёшлар иттифоқи томонидан ўтган йили мобайнида 1 569
маротаба турли лойиҳалар ва тадбирлар ўтказилган бўлиб, уларга 383 397
нафар ёшлар жалб этилганлиги қайд этилди. Сарҳисобларга назар ташлаган ҳолда вилоят
ёшлари ҳаётида қандай муҳим воқеа-ҳодисалар содир бўлганини билиб оламиз.
“КИТОБЛАР КАРВОНИ” СИРДАРЁДА
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий
Кенгаши томонидан янги лойиҳа амалга оширилмоқда. “Ёшлар кутубхонаси” деб
номланган лойиҳа доирасида “Китоблар карвони” йўлга чиқиб, барча вилоятларнинг
умумий ўрта таълим мактабларига китоблар жамланмаси туҳфа қилинмоқда. Жумладан,
вилоятимизнинг фаол ўқувчи-ёшлари ҳам “Damas” автомашинларига ортилган 10 минг
нусхадан ортиқ “Китоблар карвони”ни Гулистон шаҳрида тантанали кутиб олишди.
ЁШЛАРНИ ЖАМЛАГАН МАРКАЗ
Ёшлар ҳаётига ранго-ранглик киритиш орқали уларни руҳлантириш, ўзларига
бўлган ишонч туйғусини кучайтириш ва қобилиятларини рўёбга чиқаришда қатор
ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши
негизидаги Республика ёшлар маркази нодавлат нотижорат ташкилот ёшларга
беминнат ёрдам кўрсатмоқда. Ўтган йилнинг февраль ойида вилоятимизда мазкур
ташкилотнинг вилоят бўлинмаси ўз фаолиятини йўлга қўйди. Бугунги суҳбатимиз
навқирон ташкилотнинг масъул ходими Дилдора Аманова билан кечди.
КУЧЛИЛАР ҒОЛИБ
Мустақил Ўзбекистон
давлатининг асосчиси, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти
И.А.Каримовнинг таваллуд топган куни муносабати билан Мирзаобод туманида
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси
туман Кенгаши “Ёшлар қаноти” гуруҳи ҳамда Болалар спортини ривожлантириш
жамғармаси туман бўлими билан ҳамкорликда
спортнинг эркин кураш тури бўйича вилоят биринчилиги мусобақаси ташкил
этилди.
четверг, 17 января 2019 г.
ВИРУСЛИ ГЕПАТИТ А — ИФЛОС ҚЎЛЛАР КАСАЛЛИГИ
Сариқ касаллиги деб ном олган вирусли
гепатит касаллиги юқумли бўлиб, уларнинг бир неча турлари мавжуд. Вирусли
гепатитнинг А ва Е турлари одамга оғиз орқали юқади ва кўпроқ болаларда
учрайди. Касалликка кўп ҳолларда қўлларни совунлаб ювмасдан овқатланиш; мева
сабзавотларни ювмасдан истеъмол қилиш, сувни қайнатмай ичиш, рухсат этилмаган
очиқ сув ҳавзалари, айниқса, туриб қолган сувларда чўмилиш, истеъмолга тайёр
озиқ-овқатларга пашшаларнинг ўтириши (қўниши) сабаб бўлади.
Подписаться на:
Сообщения (Atom)





