Мустақил Ўзбекистон
давлатининг асосчиси, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти
И.А.Каримовнинг таваллуд топган куни муносабати билан Мирзаобод туманида
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси
туман Кенгаши “Ёшлар қаноти” гуруҳи ҳамда Болалар спортини ривожлантириш
жамғармаси туман бўлими билан ҳамкорликда
спортнинг эркин кураш тури бўйича вилоят биринчилиги мусобақаси ташкил
этилди.
Мусобақада
Гулистон шаҳри, Сардоба, Сайхунобод, Ховос ҳамда Гулистон туманларидан келган
150 нафардан ортиқ спортчи-ёшлар ғолибликни қўлга киритиш учун куч синашдилар.
Тадбирнинг очилиш
маросимида сўзга чиққанлар юртимизда спортни ривожлантириш, соғлом турмуш
тарзини кенг қарор топтириш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва
спортни оммалаштириш мустақилликнинг илк кунлариданоқ давлатимиз сиёсатининг
муҳим йўналишларидан бири этиб белгилаб берилганлиги, ўтган йиллар давомида бу
борада кенг кўламли ишлар амалга оширилиб, юқори натижаларга эришилганлиги
хусусида таъкидлашди.
Қизиқарли беллашувлар остида ўтган мусобақа
якунига кўра Гулистон шаҳри жамоаси 1-ўринни, Мирзаобод тумани жамоаси 2-ўринни,
Сардоба тумани жамоаси эса 3-ўринни эгаллашди. Ҳамкорлар ташкилотчилар
томонидан ғолиб ва совриндорларга дипломлар ҳамда эсдалик совғалар топшилди.
Хабибулла СУЛАЙМАНОВ,
O’zLiDeP Мирзаобод тумани Кенгаши
Аппарат раҳбари
Комментариев нет:
Отправить комментарий