вторник, 29 января 2019 г.

ЁШЛАРНИ ЖАМЛАГАН МАРКАЗ

Ёшлар ҳаётига ранго-ранглик киритиш орқали уларни руҳлантириш, ўзларига бўлган ишонч туйғусини кучайтириш ва қобилиятларини рўёбга чиқаришда қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши негизидаги Республика ёшлар маркази нодавлат нотижорат ташкилот ёшларга беминнат ёрдам кўрсатмоқда. Ўтган йилнинг февраль ойида вилоятимизда мазкур ташкилотнинг вилоят бўлинмаси ўз фаолиятини йўлга қўйди. Бугунги суҳбатимиз навқирон ташкилотнинг масъул ходими Дилдора Аманова билан кечди.
— Аввало, Ёшлар марказининг мақсадини бизга тушунтириб берсангиз.
— Ўз номидан кўриниб турибдики, ташкилотимиз 14 ёшдан 35 ёшгача бўлган ёшларни қамраб олади. Йигит-қизларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш учун марказимиз қошидаги турли бепул тўгаракларга жалб қилинади. Мақсадимиз ҳудуддаги ёшларни илмий, ҳуқуқий, психологик, педагогик, иқтисодий, тадбиркорликка оид, ижтимоий, ижодий, интеллектуал, тиббий, маиший, фан ва таълим, спорт ва санъат соҳасидаги саводхонликларини оширишга кўмаклашиш, уларни касб-ҳунарга ўргатиш, жамиятда ўз ўринларини топишга кўмаклашиш ҳамда ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат.
— Жойларда қандай тўгараклар фаолияти йўлга қўйилган?
— Ҳозирда туман ва шаҳар бўлинмаларимиз қошида жами бўлиб 33 та тўгарак ишлаб турибди. Уларга тўгарак раҳбарларидан 28 нафари жалб қилинган. Бизда асосий тўртта йўналиш бўйича тўгараклар ўз ишини олиб боради. Касбга йўналтирилган йўналиш бўйича пазандачилик, тикувчилик, сартарошлик, спорт йўналиши бўйича шахмат, ижодий йўналиш бўйича ёш ижодкорлар, хореография ва хорижий тил йўналиши бўйича корейс тили ўргатилмоқда.
Ўтган вақт мобайнида ёшларнинг қанчаси тўгаракларга жалб қилинди?
—  Марказимиз қошидаги тўгараклар режасига мувоффиқ олти ойни ташкил этади. Сарҳисобларга қарайдиган бўлсак, йил давомида тўгаракларимизга 2 250 нафар ёшлар мурожаат қилишган бўлиб, шулардан 1 610 нафари тўлиқ машғулотларда қатнашиб, тўгаракларни муваффақиятли тамомлашган. Тўгаракларимизда уюшмаган ёшлар, чин ва ярим етим йигит-қизлар ҳам қатнашишади.
— Машғулотлар давомида ўзининг алоҳида иқтидорини кўрсатган ёшларга бонус тариқасида қўшимча имтиёзлар ҳам борми?
— Биз алоҳида бундай имкониятларни тақдим этолмаймиз. Бандликка кўмаклашиш маркази, Ёшлар иттифоқи билан ҳаморликда иш олиб борамиз. Шу сабабдан тўгаракларимизга қатнашган 64 нафар ёшларимизни ўрганган касб-ҳунарлари бўйича ҳудудлардаги бўш иш ўринларига ишга жойлашишларига кўмаклашдик. Бундан ташқари 11 нафар битирувчиларимизга ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишларида амалий ёрдам берик.    
— Юқорида ташкилотнинг мақсадини айтиб ўтдингиз. Ёшлар янги ташкилотдан у қадар хабардор эмас. Шундай бўлса-да, мурожаат этадиган ёшлар борми?
— Ўтган йили давомида 100 нафарга яқин ташкилот, корхона ва ташкилотлар ҳамда ёшлардан оғзаки ва ёзма аризалар келиб тушган. Мурожаатларнинг турига қараб, ижросини таъминлаш юзасидан чора-тадбирлар кўрилган.
— Суҳбат учун ташаккур.
Суҳбатдош: Шаҳло АБДУСАИДОВА

Комментариев нет:

Отправить комментарий