вторник, 29 января 2019 г.

САРВИНОЗ ИККИНЧИ ПОҒОНАДА

Ҳидистон пойтахти Деҳли шаҳрида шахмат бўйича йирик — “17th Delhi International Open Grandmasters Chess Tournament” турнири бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз шарафини Халқаро гроссмейстерлар Марат Жумаев ва Сарвиноз Қурбонбоева ҳимоя қилди.

Турнирнинг нуфузи баландлигини унда 30 нафар Халқаро гроссмейстер, 32 нафар Халқаро спорт устаси иштирок этганлигидан ҳам билса бўлади. Кучли “А” гуруҳида иштирок этган шахматчиларимиз муваффақиятли дона сурдилар. Швейцарча тизимда 10 турдан иборат турнирда Сарвиноз Қурбонбоева бирорта ўйинда ютқазмади. У рақиблари устидан 5 марта  ғалабага эришди, 5 турда эса муроса кўчасини танлади. Ана шу тариқа 10 имкониятдан 6,5 очко жамғариб, аёл шахматчилар ўртасида совринли иккинчи ўринни эгаллади.
Ўзбекистон Шахмат федерацияси хотин-қизлар ўртасида Халқаро гроссмейстер Сарвиноз Қурбонбоевани юксак натижа билан табриклади. Унда хусусан шундай дейилади: “Сизни йирик ва кучли турнирда аёл шахматчилар ўртасида иккинчи ўринни эгаллаганлигингиз билан самимий қутлаймиз!”
Биз ҳам юртдошимиз, боёвутлик шахмат устаси Сарвиноз Қурбонбоевани нуфузли турнирдаги ёрқин ғалабаси билан қутлаймиз!

МУХЛИС

Комментариев нет:

Отправить комментарий