пятница, 10 мая 2019 г.

УНУТИЛМАС ҚАҲРАМОНЛАР

Халқимиз азал-азалдан юртимизни босқинчилардан, душманлардан ҳимоя қилган,  унинг мустақиллиги ва даҳлсизлиги учун курашган қаҳрамонларини сира унутмаган, унутмайди ҳам. Уларни доимо эъзозлаб, хотираларини азизлаб келади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига асосан жойларда турли маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Хусусан, O`zLiDeP Сайхунобод туман кенгаши ташаббуси ҳамда туман маданият бўлими, туман мудофаа ишлари бўлими, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши, халқ таълими бўлими билан ҳамкорлигида “Унутилмас қаҳрамонлар” деб номланган тадбир ана шулар жумласидандир.

Туманнинг “Бахмалсой” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги маданият саройида бўлиб ўтган тадбирда Афғон уруши қатнашчилари, Ватанимиз обрў-эътиборини юксалтиришга, ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялашга ҳисса қўшаётган фахрийлар, меҳнат илғорлари, туманидаги ҳарбий қисм вакиллари, ёшлар етакчилари ҳамда сардорлари иштирок этди.
Сирдарё ҳарбий қисм аскарлари ва ёшлар томонидан йиғилиш қатнашчиларининг кўксига “Шараф лентаси” тақилди.
Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган йиғилишда Ўзбекистон «VETERAN» жангчи-фахрий ва ногиронлари Бирлашмаси вилоят бўлими раиси А.Мадраимов, Афғон уруши қатнашчилари У.Куртосманов, Ғ.Норовлар сўзга чиқи, ўтган хотираларини ёдга олди.
Тумандаги 8-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби жамоаси томонидан тайёрланган концерт дастури тадбирга ўзгача руҳ ҳамда кўтаринкилик бағишлади. Концерт сўнгида тадбир қаҳрамонларига ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари топширилди.
Шаҳло

Комментариев нет:

Отправить комментарий