четверг, 30 мая 2019 г.

ЯНГИ КЛУБНИНГ ИЛК ОДИМИ

Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ташаббуси билан яна бир янги лойиҳа амалиётга татбиқ қилинди. Эндиликда ҳар бир туман ва шаҳарларида журналистика соҳасига қизиқувчи ёшлар “Ёш репортёрлар” клубида фаолият кўрсатишади.
  Яқинда Гулистон шаҳрида клубнинг илк аъзолари иштирокида бир кунлик ўқув-семинар ташкил этилди. Семинарларда 110 нафар ёшлар қамраб олиниб, улар босма, интернет, телевидение журналистикаси ҳамда блогерлик йўналишлари бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди.
Мазкур ўқув-семинарларни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши, Иттифоқнинг Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши, Жиззах вилоят кенгаши, Самарқанд вилояти кенгаши матбуот хизмати ходимлари олиб боришди.
— Ҳудудлардаги бўлаётган тадбирларни ҳаммасини бир вақтнинг ўзида ёртишимизни иложиси бўлмаётган эди, Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши матбуот котиби Анвар Тўйчиев. — Шу сабабдан ҳам журналистика соҳасига қизиқувчи ҳаваскор ёшлардан иборат “Ёш репортёрлар” клубини шакллантирдик. Эндиликда клуб фаоллари матубот хизматининг энг яқин ёрдамчисига айланшиб, воқеа-ҳодисаларни ижтимоий тармоқлар орқали тезкорлик билан ёртитиб боришади. Бу эса ҳудудларда ёшлар билан боғлиқ ҳар қандай тадбирлардан тенгдошларини хабар қилишга даъват этади.
Семинар якунида Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши томонидан иштирокчиларга сертификатлар топширилди.
Ш.АБДУСАИДОВА

Комментариев нет:

Отправить комментарий