четверг, 30 мая 2019 г.

КУЧИЛАЛАР САРАЛАНДИ

Мирзаобод туманида “Рақамли технологиялар ва IT тадбиркорлик” ўқув марказида “Ёш дастурчилар форуми — 2019” танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Танлов Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги вилоят ҳудудий бошқармаси, вилоят ҳокимлиги ҳамда ГулДУ билан ҳамкорлигида ташкил этилди.

Танловда 30 дан ортиқ иштирокчилардан аризалар келиб тушган бўлиб, ҳакамлар ҳайъати томонидан лойиҳа ва дастурлар кўриб чиқилди.
Мазкур танлови ўтказишдан асосий мақсад турли компьютер дастурларини қўллаган ҳолда лойиҳалаш ва дастурлаш соҳасида ишлай олиш қобилияти бўлган ёшларни аниқлаш, уларнинг ахборот технологиялар соҳасига бўлган қизиқишларини ошириш ҳамда қобилиялларини қўллаб-қувватлашдир.
Танловнинг аҳамиятли жиҳати шундаки, иштирокчиларнинг этиш ёши чекланмаган. Бу эса ҳар қандай ахборот технологиялар соҳасига қизиқувчи фуқарога танловда иштирок этиш ҳуқуқини берди.
Тошкент шаҳридаги Инҳа ва Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг малакали мутахассиларидан иборат танлов ҳайъати аъзолари белгиланган низом асосида иштирокчиларни баҳолашланди. Йўналишлар бўйича ғолиблар аниқланиб, ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
Ш.АБДУСАИДОВА.

Муҳаммат КАРИМ олган сурат.  

Комментариев нет:

Отправить комментарий