пятница, 10 мая 2019 г.

ИҚТИДОРЛИЛАР ҲАМИША БИРИНЧИ

Сайхунобод туманидаги саноат касб-ҳунар коллежида ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган “Камалак” билимдонлари” кўрик-танловининг вилоят босқичи қизғин беллашувиларга бой тарзда ўтказилди.
Мазкур танлов туфайли чекка-чекка ҳудудлардаги кўплаб истеъдодли, иқтидорли ўғил-қизлар кашф этилмоқда. Болажонларнинг севимли беллашувига айланиб юлгургани ҳам бежиз эмас, албатта. Чукнки болажонлар ҳаётларида ечимини кутаётган муаммоларини ҳал этиш йўлларини ўзларининг ижтимоий лойиҳалари орқали ўртага ташлашади.
Бу йил танловнинг қуйи босқичларида 3910 та жамоа иштирок этиш истагини билдириб, ўз аризалари топширишган. Танловнинг маҳаллий босқичларидан ғолибликни қўлга киритган 11 та жамоа эса саралаш босқичида яна ўз қобилиятларини синовдан ўтказишди.
Жамоалар танловнинг вилоят босқичида “Камалак” аъзосиман”, “Камалак” билимдонлари”, “Мен орзу қилган “Камалак” болалар ташкилоти, “Аълочилар беллашганда” каби шартлари бўйича ўзаро беллашишди.
— Ташкилотимиз томонидан болажонлар учун турли танловлар, лойиҳалар, акциялар ўтказилиниб келинмоқда, - дейди Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раиси ўринбосари, “Камалак” болалар ташкилоти раиси Наргиза Холбоева. — Аммо улар улар орасида “Камалак” билимдонлари”  кўрик-танлови алоҳида аҳамиятга эга. Сабаби бу жамоавий танлов бўлиб, болажонларимиз ҳамжиҳатликда ишлашни ўрганади. Жамоа билан биргаликда ўзларига бўлган ишонч кучини оширади.
Танловнинг якуний натижаларига кўра, Сирдарё туманининг “Регистон” жамоаси 1-ўринни, Гулистон туманининг “Порлоқ келажак” жамоаси 2-ўринни, Мирзаобод туманининг “Баркамол авлод” жамоаси  эса 3-ўринга лойиқ топилди.
Танловнинг барча иштирокчиларга Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши томонидан диломлар, Фахрий ёрлиқлар ҳамда эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.
Ш.АБДУСАИДОВА

Комментариев нет:

Отправить комментарий