пятница, 10 мая 2019 г.

ЭПЧИЛЛАР ҒОЛИБ

Ёшларнинг соғлиғини мустаҳкамлаш, ёш авлодни ҳар тамонлама баркамол инсонлар қилиб вояга етказиш – давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Ана шу жиҳатлардан келиб чиқиб, O`zLiDeP вилоят кенгаши ташаббуси билан Оқолтин туманида “Ёшлар — соғлом турмуш тарзи тарафдори” шиори остида ёшлар ўртасида югуриш марафон ўтказилди.
Мазкур марафон туман ҳокимлиги, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши, туман болалар-ўсмирлар спорт мактаби, туман ИИБ, туман тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Спорт мусобақасининг очилиш маросимида сўзга чиққанлар қайд этганидек, бугунги кунда юртимизда ёшларни спорт мусобақаларига оммавий равишда жалб қилиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, спортга бўлган қизиқишларини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айни чоғда бу борада вилоятида ҳам кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Марафонда иштирок этган 110 нафарга яқин ёшлар тумандаги “Саховат” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги автойўлда 3 километрлик масофани босиб ўтди. Якуний натижаларга кўра, ўғил болалар ўртасидаги беллашувда Оқолтин гидромелиорация ва хизмат кўрсатиш касб-хунар коллежи ўқувчилари Даврон Қўшмуродов, Нозимбек Муҳиддинов ҳамда Бобомурод Ҳасановлар кучли учликдан ўрин олишди. Мазкур коллежнинг ўқувчилари Исмигул Хасанова ва Миромгул Тотоалиева эса қизлар ўртасидаги баҳсларда пешқадамликни қўлан бой беришмади.

Ғолибликни қўлга киритган спортчи ёшлар ташкилотларнинг диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
Шаҳло

Комментариев нет:

Отправить комментарий