четверг, 2 мая 2019 г.

ИҚТИДОРЛИЛАР РАҒБАТЛАНТИРИЛАДИ


Гулистон давлат университети фаоллар залида 2018-2019 ўқув йилида моддий қўллаб-қувватлашга тавсия этилган 168 нафар талабага Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши томонидан тайёрланган махсус сертификатлар тантанали равишда топширилди. Чинакам байрамга айланиб кетган тадбирда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси Шавкат Зайниддинов Гулистон давлат университетитига қиймати 500 517 545 сўмни ташкил этган махсус рамзий сертификатни совға қилди.

— Мазкур лойиҳамиз туфайли кўплаб тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабаларни моддий қўллаб-қувватлашга эришмоқдамиз, – дейди Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгашининг бошланғич ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўлим мудири Умиджон Муҳаммедов. — Бу йилги тақдирланган талабаларнинг 110 нафари муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, тавсиянома асосида таҳсил олувчиларни ташкил этади. Шунингдек, 56 нафар ўзлаштириш кўрстагичи юқори бўлган, Ёшлар иттифоқининг фаол аъзолари ҳамда 3 нафари намунали хулқи билан тенгдошларига ўрнак бўлаётган ижтимоий фаол талабалардан иборат.
— Ғолиблар қаторида турганимдан хурсандман, – дейди ГулДУ Педагогика факультети 3-курс талабаси Нилуфар Муродинова. — Университетида барча фанларни аъло баҳоларга ўзлиштириш билан бирга Ёшлар иттифоқининг фаол аъзосиман. Эндиликда Ёшлар иттифоқи тўлов-контрактимни 35 фоизини тўлаб берадиган бўлди. Биз — талабаларга яратиб берган имтиёзлари учун ўз миннатдорчилигимни билдираман.  
Тақдирлаш маросимида талабалар томонидан тайёрланган қизиқарли бадиий чиқишлар ҳамда куй-наволар барчага хушнудлик улашди.

Ш.АБДУСАИДОВА

Комментариев нет:

Отправить комментарий